Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
ХХI Бўлим. Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- 377-модда. Имтиёзларнинг қўлланилиш тартиби
- 378-модда. Имтиёзлар қўлланилиши тўғрисида билдириш
ХХI Бўлим.Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларигасолиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари59-боб. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялариштирокидаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг ўзигахос хусусиятлари376-модда. Умумий қоидаларТўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар дейилганда чет эл давлатининг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг доимий равишда чет элда яшовчи фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини, ягона солиқ тўловини, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинадилар. 377-модда. Имтиёзларнинг қўлланилиш тартибиУшбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади: юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган ортиқча ишчи кучлари мавжуд бўлган минтақалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштирилганда; чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда; юридик шахсларнинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этганда; юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар киритилганда; хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилганлиги натижасида ушбу имтиёзларнинг қўлланилиш муддати мобайнида олинган даромадлар юридик шахсни янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтирилганда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат тугаганидан кейин бир йил ўтмасдан фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг суммалари бюджетга ундирилганидан кейин амалга оширилади. Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда умумбелгиланган тартибда тўланади. 378-модда. Имтиёзлар қўлланилиши тўғрисида билдиришУшбу бобда назарда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиш мезонларига мос келадиган юридик шахс имтиёзларни қўллаш бошланган сана ҳақида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда билдириши шарт. Солиқ даври мобайнида ушбу бобда назарда тутилган имтиёзларга бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи рўйхатдан ўтказиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини солиқ тўловчининг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи йўқотилган сана тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling