Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
-боб. Бозорларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- 385-модда. Патта тўлови
- 386-модда. Бошқа тушумлар
- 387-модда. Бозорларга солиқ солиш тартиби
62-боб. Бозорларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари384-модда. Умумий қоидаларБозорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахс шаклида ташкил этилади. Бозорларнинг даромадларига қуйидагилар киради: патта тўлови тушумлари; бошқа тушумлар. 385-модда. Патта тўловиПатта тўловини бозорларда товарлар, буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишни амалга ошираётган жисмоний шахслар тўлайди. Патта тўлови ҳар бир сотиш жойидан савдо қилинган ҳар бир кун учун ёки ҳар бир товар, буюм, чорва мол учун ундириладиган қатъий белгиланган тўловдир. Жисмоний шахс билан тузилган ижара шартномасига биноан савдо жойи учун ижара ҳақи тўланадиган ҳолларда, патта тўлови суммаси ижара ҳақи таркибига киритилади. Патта тўлови ҳар бир тўловчидан нақд пул олиб, унга бир вақтнинг ўзида фискал хотирали назорат-касса машинасининг чекини ёки квитанция бериш орқали ундирилади. Патта тўлови миқдорлари маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан белгиланади. 386-модда. Бошқа тушумларБозорларнинг бошқа тушумлари жумласига қуйидагилар киради: 1) бозорларнинг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфида бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар; 2) сотувчиларга ва сотиб олувчиларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар; 3) бозор маъмурияти (ёки унинг савдо-харид корхоналари) томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва реализация қилишдан олинган даромадлар (деҳқон бозорлари учун); 4) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар. Сотувчилар ва сотиб олувчиларга хизматлар кўрсатилганлиги, ер майдонлари, бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулк юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилганлиги ҳамда бозорлар томонидан кўрсатиладиган бошқа хизматлар учун ҳақ шартнома асосида ундирилади. Бунда ер участкалари учун ижара ҳақининг суммаси юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкасидан кам бўлмаслиги ва ушбу жой учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорининг уч бараваридан кўп бўлмаслиги керак. 387-модда. Бозорларга солиқ солиш тартибиБозорларнинг ушбу Кодекс 385 ва 386-моддаларида кўрсатилган даромадларидан ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилмайди. Бозорлар зиммасида тўлов манбаида солиқлар ва мажбурий тўловларни ундириш бўйича мажбуриятлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидагиларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади: божхона тўловлари; ягона ижтимоий тўлов; давлат божи; товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим; давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар; автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим. Бозорлар даромадлари умумий суммасининг 50 фоизи белгиланган тартибда бозорлар жойлашган ердаги тегишли маҳаллий бюджетга йўналтирилади. Қолган 50 фоизи бозор маъмурияти тасарруфида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, бозорлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, сифатини яхшилаш учун фойдаланилади. Олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни бозорлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқлаган шаклда тақдим этади. Маблағларни бюджетга ўтказиш олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан бир ойда бир марта амалга оширилади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling