Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


жисмоний шахсларга солиқ солиш тартиби


Download 1.89 Mb.
bet67/68
Sana16.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1500277
TuriКодекс
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
Soliq Kodeks

390-модда. Гастроль-концерт фаолиятини амалга оширувчи

жисмоний шахсларга солиқ солиш тартиби


Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи тўловчи жисмоний шахслар мазкур фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади.


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахслар зиммасида қуйидагиларни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади:
божхона тўловлари;
автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.
Агар гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун давлат божи тўловчи жисмоний шахслар солиқ солинадиган мол-мулк ва (ёки) ер участкасига эга бўлсалар, ушбу Кодекснинг 48 ва 50-бобларида назарда тутилган тартибда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва (ёки) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш мажбурияти уларнинг зиммасида сақланиб қолади.
Гастроль-концерт фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ушбу Кодекснинг 311-моддасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун назарда тутилган тартибда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлайди.


64-боб. Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари, адвокатлик

бюролари ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос

хусусиятлари




391-модда. Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари

ва адвокатлик бюроларига солиқ солиш


Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари нодавлат нотижорат ташкилотлари сифатида фаолиятнинг адвокатлар томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан озод этиладилар, қуйидагилар бундан мустасно:


божхона тўловлари;
ягона ижтимоий тўлов;
автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим;
тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.
Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари (адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодексда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўланади.


Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling