Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
-боб. Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятга
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- 380-моддаси. Ишончли шахсда биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш
- 381-модда. Оддий ширкат шартномаси шеригида (иштирокчисида)
- 382-модда. Фақат якка тартибдаги тадбиркорлар амалга оширадиган
60-боб. Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятгасолиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари379-модда. Умумий қоидаларОддий ширкат шартномаси бўйича шерикларнинг (иштирокчиларнинг) оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликда фойдаланадиган мол-мулки биргаликдаги фаолиятга қўшилган ҳисса тарзида ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) балансида ҳисобга олиниши лозим. Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш бўйича мажбуриятлар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи шахс (ишончли шахс) томонидан ижро этилади. Бунда, агар оддий ширкат шартномаси шерикларининг (иштирокчиларининг) бири юридик шахс бўлса, фақат юридик шахс ишончли шахс бўлиши мумкин. Юридик шахслар иштирокидаги биргаликдаги фаолият натижаларига солиқ солиш, ушбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Агар оддий ширкат шартномасининг барча шериклари (иштирокчилари) якка тартибдаги тадбиркорлар бўлса, биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш ушбу Кодекснинг 382-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Ишончли шахс вазифасини бажарувчи юридик шахс солиқ солиш объектлари ва биргаликдаги фаолият бўйича солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади. 380-моддаси. Ишончли шахсда биргаликдаги фаолиятга солиқ солиштартибиИшончли шахс биргаликдаги фаолиятга солиқ солишнинг ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда биргаликда чиқариладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади. Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилиш оборотлари бўйича ушбу Кодексда белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи (акциз тўланадиган товар реализация қилинган тақдирда) ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлайди. Қўшилган қиймат солиғини тўловчи бўлмаган ишончли шахс биргаликдаги фаолиятни амалга оширишга тааллуқли қисм бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органида ҳисобга туриши шарт. Ишончли шахс ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирган ҳолда биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда реализация қилади. Биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар чегириб ташланган ҳолдаги соф тушум билан оддий ширкат шартномаси барча шериклари (иштирокчилари) томонидан биргаликдаги фаолиятга киритилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ тарзида белгиланади. Биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликдаги фаолият шериклари (иштирокчилари) ўртасида ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси улуши асосида ёки оддий ширкат шартномаси шартларига мувофиқ тақсимланади ҳамда ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) бошқа даромадлари таркибига киритилади. Оддий ширкат шартномасининг амал қилиши тугатилган ва мол-мулк ушбу шартнома шерикларига (иштирокчиларига) қайтарилган тақдирда, ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) ўзи киритган ҳиссаси миқдори доирасида олинган маблағлари оддий ширкат шартномаси шеригининг (иштирокчисининг) даромадлари таркибига киритилмайди. 381-модда. Оддий ширкат шартномаси шеригида (иштирокчисида)биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш тартибиМол-мулкни биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топшириш шериклар (иштирокчилар) ўртасида келишилган қиймат бўйича ёки бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларида ҳисобга олинадиган баланс қиймати бўйича амалга оширилади ҳамда унга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш сифатида қаралмайди. Қўшилган қиймат солиғи билан олинган ва биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилаётган ишончли шахсда ҳисобга олиш учун қабул қилинади. Бунда оддий ширкат шартномаси шериги (иштирокчиси) биргаликдаги фаолиятга топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш учун қабул қилмайди. Агар киритилаётган мол-мулк бўйича илгари қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш амалга оширилган бўлса, мол-мулк биргаликдаги фаолиятга топширилган даврда илгари мазкур мол-мулк олинганда ҳисобга олиш учун қабул қилинган қўшилган қиймат солиғи суммаси камаяди. Оддий ширкат шартномасининг шериги (иштирокчиси) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топширган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш вақтида илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига ушбу Кодекснинг 220-моддасида назарда тутилган тартибда тузатиш киритилиши лозим. Оддий ширкат шартномасининг биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида мол-мулк топшираётган шериги (иштирокчиси) ушбу мол-мулкни қўшилган қиймат солиғи билан олган бўлса, мазкур шерик (иштирокчи) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, топширилаётган мол-мулк бўйича мазкур мол-мулкни олиш вақтида товар етказиб берувчиларга тўланган қўшилган қиймат солиғини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. Биргаликдаги фаолиятга топширилган мол-мулк бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғини ҳисоб-китоб қилишда солиқнинг ушбу суммасини ишончли шахс томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилишга асос бўлади. Ҳисобварақ-фактурада «жўнатиладиган товарлар ҳужжатлари ёки шартномалар рақами ва санаси» деган катакчада «биргаликдаги фаолиятга ҳисса» деган белги қўйилади. Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинган даромадларга солиқ солиш оддий ширкат шартномаси шеригига (иштирокчисига) солиқ солишнинг амалдаги тартибига мувофиқ оддий ширкат шартномасининг ҳар бир шеригида (иштирокчисида) бошқа даромадлар таркибида амалга оширилади. Бунда, агар ушбу модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қатъий белгиланган солиқ тўловчилар (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар), шунингдек ягона ер солиғини тўловчилар бўлган оддий ширкат шартномаси шерикларининг (иштирокчиларнинг) биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадларига дивидендларга солиқ солишда белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинади. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларига, шу жумладан ушбу Кодекснинг 382-моддасига мувофиқ биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорларнинг биргаликдаги фаолиятдан олган даромадларига, агар якка тартибдаги тадбиркорлар биргаликдаги фаолият доирасида ушбу Кодекснинг 382-моддасида назарда тутилган тартибда солиқ тўланган фаолият турини амалга ошираётган бўлса, ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайди. 382-модда. Фақат якка тартибдаги тадбиркорлар амалга оширадиганDownload 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling