Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


-модда. Йиғимни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби


Download 1.89 Mb.
bet58/68
Sana16.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1500277
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   68
Bog'liq
Soliq Kodeks

347-модда. Йиғимни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим йиғим ставкаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ойлик миқдори доирасида ҳисоблаб чиқарилади.


Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг аниқ ставкаси маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари томонидан белгиланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган энг юқори ставкалардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тўланади.

ХХ Бўлим.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби




55-боб. Умумий қоидалар




348-модда. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш


Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қўлланилади ва ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг махсус қоидалари қўлланилишини, шунингдек мазкур солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилишини назарда тутади.
Қатъий белгиланган солиқни тўлаш белгиланган фаолият турларини амалга оширувчи ягона солиқ тўловчилар ва ягона ер солиғини тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда ушбу Кодекснинг 58-бобида назарда тутилган тартибда қатъий белгиланган солиқ тўлашлари шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқлар ушбу Кодексда назарда тутилган жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади, ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилганлар бундан мустасно.
Солиқ даври мобайнида, ушбу бўлимда назарда тутилган ҳолларда, солиқ солиш тартиби ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи бу ҳақда солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этади. Бунда ўтган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўша даврда амал қилган солиқ солиш тартибидан келиб чиққан ҳолда тўлаш бўйича мажбуриятлар солиқ тўловчиларда сақланиб қолади.



Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling