Спектр олиш учун намуналар тайёрлаш ва спектр олиш
Download 283.4 Kb.
|
1-Laboratoriya ishi
Laboratoriya mashg`uloti - 1 Спектр олиш учун намуналар тайёрлаш ва спектр олиш. УБ-спектроскопия ёрдамида моддаларни аниқлаш учун эритма тайёрлаш. Тузилиши ўрганилаётган модда УБ соҳада ютилиш максимумига эга бўлмаса, унинг таркибида диен, полиен системаларининг, ароматик халқа ва карбонил гурухи йўқлигидан далолат беради. Агар молекулада битта қўшбоғ ёки уч боғ бўлса, яъни этилен ва ацетиленнинг оддий ҳосилаларининг УБ спектрини назарда тутсак, уларга тегишли бўлган * электрон ўтиш максимумининг қиймати 200 нм дан кичик қийматли соҳада намоён бўлади, шунинг учун бундай бирикмалар амалиётда УБ спектри билан ўрганилмайди, аммо қўшбоғлар сонининг ортиб бориши молекулада ютилиш максимумларини катта тўлқин узунлик соҳада намоён бўлишига сабабчи бўлади. Коньюгирланган боғли диенлар учун * ўтишга тегишли бўлган ютилиш 215-270 нм оралиғида содир бўлиб, спектр максимумининг қийматлари диен тузилишига ҳам боғлиқ бўлади. Тўйинмаган альдегид ва кетонлар УБ соҳада юқори интенсивликдаги * ва камроқ интенсивликдаги n* электрон ўтишларга тегишли ютилиш максимумларини намоён қилади. Карбонил гурухига тегишли бўлган n* электрон ўтиш тўйинган альдегид ва кетонларга нисбатан тўйинмаган бирикмаларда катта қийматли тўлқин узунлик соҳасида ютилиш максимумини ҳосил қилади. Ароматик бирикмаларнинг УБ спектри мураккаблиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бензол УБ соҳада иккита максимумни, яъни макс200 нм ( 8000 ) ва макс255 нм ( 200) ҳосил қилади. Агар бензол халқасида ўринбосар бўлса, ютилиш максимуми ўринбосарларнинг табиатига боғлиқ бўлади. Масалан, алкил радикали 6 нм, галоген 9 нм, ОН, ОСН3 15 нм, NH2 бўлса +25 нм га оширади (5-раcм). 5-расм. Бензол ва унинг ҳосилаларининг УБ спектрлари: 1-бензол; 2-фенол; 3-анилин. Органик моддаларнинг тузилишини аниқлаш учун электромагнит спектрининг 200-800 нм соҳаси амалиётда ишлатилади, бундан кичик қийматли соҳадаги ютилиш жараёнларини ўрганиш учун анча мураккаб асбоблар керак бўлади. 200-800 нм соҳада тўйинган углеводородлар ва уларга мос келган аминлар, спиртлар ва эфирлар ютилиш максимумини ҳосил қилмайди. Таркибида қўшбоғ тутган карбон кислоталари 200-250 нм оралиғида ютилиш максимум ҳосил қилади, аммо бу соҳада иккита қўшбоғ ва бензол халқаси бўлган бирикмаларнинг ютилиш максимумлари намоён бўлганлиги учун тўйинмаган карбон кислоталари ҳам УБ спектри ёрдамида ўрганилмайди. Номаълум моддаларнинг спектрини талқин қилишда тузилиши маълу м бўлган моддаларнинг спектрлари билан солиштириш керак. Шундай қилиб, УБ спектроскопия номаълум органик моддалар қандай системадан ташкил топганини билишга ҳамда ундаги хромофор гурухларнинг табиатини аниқлашга имкон беради, аммо олинган натижалар модда тузилишини тўлиқ аниқлаш учун етарли эмас, шунинг учун ҳам уни физикавий усулларнинг бошқа турларининг берган маълумотлари билан тўлдириш зарур. Бу оптик спектроскопиянинг органик моддалар тузилишини ўрганишдаги камчиликларидан бири ўрганилаётган моддаларни махсус эритувчиларда яхши эримаслигидадир, шунинг учун жуда кўп бирикмаларни бу спектроскопия билан ўрганишда қийинчилик содир бўлади. Айрим эритувчиларнинг УБ соҳадаги ютилиш қийматлари.
1-tajriba mashg`uloti. Benzolni turli xil erituvchilarda eritib, benzolning ultrabinafsha spektrini olish. Benzol ikki erituvchilarda eritib olinadi. Buning uchun ikkita probirka olinadi, birinchi probirkaga 1-erituvchi modda, ikkinchi probirkaga 2-erituvchi modda solinadi. Ikkala probirkaga ham bir xil miqdorda benzol solib yaxshilab eritib olinadi. Tegishli amallar yordamida spektrofotometrda benzolning ultrabinafsha spektri olinadi. Download 283.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling