Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар


Қуюқлаштириш, сувсизлантириш ва қуритиш.Қуюқлаштириш


Download 321.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana14.01.2023
Hajmi321.88 Kb.
#1092827
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
Drobilka

Қуюқлаштириш, сувсизлантириш ва қуритиш.Қуюқлаштириш 
123. Агарда бортларининг устки қирралари иш майдони сатҳидан 1000 мм дан камроқ баланд бўлса 
радиал қуюқлаштиргичлар, пирамидал ва тоғорасимон тиндиргичлар тўсиққа эга бўлишлари лозим. 


12 
Усти ёпилган пирамидал тиндиргичлар борт бўйлаб тўсилмаган бўлиши мумкин, аммо барча 
тешиклар, таъмирлаш кириш жойлари ва люклар металл қопқоқлар билан ёпилган бўлишлари керак. 
124. Радиал қуюқлаштиргичлар, пирамидал ва тоғорасимон тиндиргичларнинг бортларида юриш 
ман этилади. 
125. Пулпа зичлигини ўлчаш ва намуналар олиш вақтида ҳалқасимон новда туриш ва ферма 
майдонининг тўсиғи ичига кириш таъқиқланади. Қуюқлаштиргичларнинг ҳаракатланувчи 
фермасининг юк учун мўлжалланган учини ҳалқасимон новдан ташқарига хизмат кўрсатиш (юриш) 
майдончасига чиқариш ман қилинади. Қуюқлаштиргичнинг қўзғалувчан фермасига кўтарилиш 
суянчиқли махсус норвон орқали амалга оширилади. Қуюқлаштиргичнинг ҳалқасимон новини 
тозалаш фақатгина қўзғалувчан рама юритмасини узгандан кейин рухсат этилади. 
Қуюқлаштиргич юритмасига хизмат кўрсатувчи майдонларнинг нам ва сирпанчиқ юзаларида юриш 
ман қилинади. 
126. Сувсизлантирувчи грохотлар эни бўйича материални бир текис ёйишни таъминлайдиган 
қурилмалар конструкцияси сувсизлантирувчи материални отилиши ва пулпани сачратишга йўл 
қўйилмйдиган бўлиши лозим. 
127. Лабиринтларни ифлосликлардан тозалашга доир ишларни амалга оширишда грохот 
тўхтатилиши лозим, горохот ёки ёйсимон элак электр таъминоти узилган, ишга тушириш 
қурилмаларида: “Уланмасин! Одамлар ишламоқда!” деган плакат осилган бўлиши лозим. 
Фильтрловчи аппаратлар 
128. Барабанли ва дискли вакуум-филтрларни ишлатишда секторларни қотириб тортиш мумкин 
эмас.
129. Рама ва полотноларни кекдан тозалайдиган филтрловчи аппаратларни ишлатишда махсус 
белкураклардан фойдаланмоқ зарур. 
130. Филтр-пресснинг қисқич қурилмаси ишлаган вақтда рамалар, плиталар ва филтрловчи 
салфеткаларни тўғрилаш ман этилади. 
131. Филтр-прессдан кекни бўшатиш олдидан суюқликни максимал даражада чиқариш учун уни 
сиқилган ҳаво ёрдамида пуфлаш лозим, юкни бўшатиш ишини бирвақтда камида икки ишчи 
бажариши лозим. 
132. Пуфлаш вақтида қоришма сачрашини олдини олиш мақсадида филтр-пресс мато билан ўралган 
бўлиши даркор. 
133. Вакуум-филтр барабани уланган вақтда тортиб турувчи сим узилганини тузатиш ман этилади. 
134. Зарарли чиқиндилар ажраладиган филтрловчи аппаратлар ишлаб турганда сўриш вентиляцияси 
тўхтамасдан ишлаб туриши лозим. Нутч-филтрлар қопқоқлар билан ёпилган бўлишлари лозим. 
135. Ёғинни ювиб ташлашга мўлжалланган қурилма билан жиҳозланган барабанли филтрлар хизмат 
кўрсатувчи ходимларни сачрашдан ҳимоя қилувчи тўсиқларга эга бўлиши лозим.
136. Силжувчи рамали лист филтрлари ёғинни ювиб ташлашга қулай бўлиши учун стационар 
майдончалар билан жиҳозланган бўлиши керак. 
137. Центрофуга қопқоқ очиқ ҳолда, юқори вибрацияда, катта нагрузкада ва нотекис 
таъминланишда уни ишлашига йўл бермайдиган блокировкага эга бўлмоғи даркор. 

Download 321.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling