Тадбиркор маънавиятининг бозор иқтисодиётида тутган урни
Download 79.5 Kb.
|
ТАДБИРКОР МАЪНАВИЯТИНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА ТУТГАН УРНИ
ТАДБИРКОР МАЪНАВИЯТИНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА ТУТГАН УРНИМАЪНАВИЙ МЕРОСИМИЗДА БОЗОР ИҚТИСОДИГА МУНОСАБАТPosted Ша, 01/23/2010 - 22:22 by Admin Инсон фаришта эмас. У моддий вужуд сифатида яратилган. Шундай экан, унинг инкор этиб бўлмайдиган моддий эҳтиёжлари атроф- табиат ва ўзга мавжудотлар билан доимий амалий муносабатларни тақозо қилади. Иқтисод айни шу инсон жисмининг моддий воқелик билан амалий муносабатларига оиддир. Инсоннинг табиатга муносабати иқтисоднинг асосини ташкил этади, дедик, аммо бугунги кунда ҳар бир инсон ўз моддий эҳтиёжларини қондириш учун фақат табиат билан эмас, балки ўзга инсонлар билан ҳам турли муносабатларга киришади. Бундай муносабатларни, мақсад йўналишидан келиб чиқиб, иқтисодий муносабатлар деб атаймиз. Уларнинг тагзаминида мулк тушунчаси, талаб ва таклиф нисбати асосий нуқталардан ҳисобланади. Инсонлар жамоасида иқтисодий муносабатларнинг турли даража ва йўналишларини кузатиш мумкин: 1. Агар моддий эҳтиёжларни қондиришда ҳар бир инсон табиат билан бевосита амалий муносабатга киришиб, ўз ақли, малакаси, меҳнати воситасида ризқ топса, бу ибтидоий (натурал) хўжалик бўлади. Ҳаётда бундай хўжалик усули соф ҳолда жуда кам учрайди, фақат бадиий адабиётдаги Ҳайй ибн Яқзон, Робинзон Крузо фаолиятлари унинг яққол намунасидир. Одатда ибтидоий хўжалик камида оила миқёсида фаолият олиб боради. 2. Агар ҳар бир мустақил хўжалик бир турда ёки йўналишда маҳсулот ишлаб чиқариб, сўнг бозорда уни бошқа маҳсулотларга алмашса, ибтидоий бозор иқтисоди вужудга келади. 3. Агар барча мулк давлатга қарашли бўлиб, барча ишлаб чиқариш ва тақсимот давлат ихтиёрида бўлса, тотал (ялпи) давлат иқтисоди вужудга келади. Бу жуда қадим утопия (хом хаёл) асосида собиқ СССР да зўрлик билан шакллантирилган ва зўрлик билан ушлаб турилган иқтисодий тузум 70 йил ичида буткул яроқсизлигини исбот қилди. 4. Бугунги кунда бутун дунёда етакчи мавқеда бўлган ривожланган бозор иқтисоди тизими юқоридаги жўн шакллардан фарқ қилиб, мураккаб кўринишга эга. Жаҳондаги иқтисодга оид илмлар асосан ана шу ривожланган бозор иқтисодига тааллуқли муаммолар билан шуғулланади. Ҳақиқий бозор иқтисодий адолатдир. Чунки унда ҳеч ким ўз қарашларини бировга зўрлик билан ўтказа олмайди. Буржуа синфининг диктатураси (мутлақ истибдоди) ҳақиқий бозор эмас, балки иқтисодий зўравонликдир. “Ёввойи бозор” (“дикий капитализм”) мутлақо орзу қиладиган нарса эмас. У ҳам инсоният учун бир синов босқичидир. Инсониятнинг катта бир қисмини 70 йил давомида “социалистик умумхалқ мулки”га садоқат руҳида “қайта тарбия қилишга” уринишган бўлишларига қарамай, ўзбек халқи, ўлкамиз халқлари бозорни унутмади, чунки бозор муносабатлари миллий маънавиятимизнинг неча минг йиллик қадриятларидан бўлиб келган. Бозор инсонни ўз-ўзини қадрлашга ўргатади, муомала одобига ўргатади, ўзга меҳнатининг қадрига етишга ўргатади. Бизга яқингача “таълим” берганларидек, бозор товламачилар, “спекулянтлар” макони эмас, балки ибрат ва тарбия мактабидир. Бозор айланган киши она-ер, табиатимиз саховатини кўриб, Ватанга меҳр туйғулари қалбини тўлдиради. Албатта, буни ҳис этиш учун ҳам инсон маънавий камолотининг маълум даражаси талаб этилади. Деҳқоннинг, ҳунар эгасининг меҳнати ва бардошига, маҳорати ва дидига бозор айланганда, бир яхши нарса харид этганда баҳо берамиз, тасанно айтамиз. Дидсизлик, уқувсизлик, ўз ишига эътиборсизлик бозорда дарҳол ўзини ошкор этади. Демак, бозор ва маънавият асло зид тушунчалар эмас. Биз бозор иқтисодига асосланган жамият қурмоқчи эканмиз, айни ўз миллий анъана ва қадриятларимизга қайтган бўламиз, келажак сари уларга таяниб олға силжиймиз. Албатта, бу янги тизим шундайича олдинги асрларни қайтариш бўлмайди, XX асрнинг жаҳон тараққиёти эришган барча ютуқларидан ижодий фойдаланилади, аммо ҳеч бир ўринда кўр-кўрона нусха кўчириш наф келтирмаслигини ҳам унутмаслик лозим. Бу мавзуда ҳам қадр масаласига яна бир қайтишга тўғри келади. Қадр тушунчаси иқтисод йўналишида қиймат, баҳо тарзида намоён бўлиб, соф иқтисодий мазмун касб этади. Бу ерда энди ҳар бир инсоннинг салоҳияти, истеъдоди, малака ва уқувлари, билими ўз муайян ва аниқ қийматига эга бўлади. Инсон ўз яратувчилик меҳнатининг натижасига қараб, у яратган моддий ёки маънавий бойлик ўзгалар учун қанчалик муҳим ва зарур эканлиги, қанчалик сифатли ва замон талабларига жавоб бера олиши, бошқа турли жиҳатлари асосида муайян даромадга эга бўлади, жамиятда муайян обрў, эҳтиромга, муайян мавқе ва мақомга сазовор бўлади. Шундай қилиб, иқтисод соҳасида моддий қадрланиш доимо инсон имкониятларининг амалга қандай татбиқ этилиши билан боғлиқ. Download 79.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling