Тадбиркор маънавиятининг бозор иқтисодиётида тутган урни


Download 79.5 Kb.
bet4/6
Sana26.01.2023
Hajmi79.5 Kb.
#1129163
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТАДБИРКОР МАЪНАВИЯТИНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА ТУТГАН УРНИ

Тадбиркор маънавияти.


Posted Ша, 01/23/2010 - 22:23 by Admin
Ҳар бир инсонга ризқни Аллоҳ беради. Мусулмон фарзанди комил ишонч билан буни тасдиқлар экан, ҳеч қачон бу эътиқодини фаолиятсизликка даъват маъносида талқин этмайди, балки "ҳаракатда баракат" деб ҳалол ризқ умидида бирор-бир фойдали машғулотнинг бошини тутади. Деҳқон ерга ишлов бериб, ризқ йўлин очса, ҳунар аҳли инсонлар корига яратувчи бир буюм яратади. Муаллим ёш авлодни илм нуридан баҳраманд этса, тадқиқотчи ўз кашфиётлари билан жамият тараққиётига хизмат қилади. Санъаткор эл дилига ҳузур бахш этиб, уни яхшилик сари йўналтиришга интилади. Хуллас, ҳар тоифанинг жамият ривожига қўшадиган ўз ҳиссаси бор, бу унинг инсонлар аро мавқеини ҳам белгилайди. Биз шу ижтимоий тоифалардан бирининг фаолиятини маънавият нуқтаи назаридан кузатиб, унинг ҳаётдаги мавқеи ҳақида мулоҳаза билдирмоқчимиз.
Коммунистик ғоянинг энг катта камчилиги - турли ижтимоий тоифалар табиатидаги ўзига хосликларни англаб етишга ҳафсала қилмай, мураккаб воқеликни фақат мулкчилик ва меҳнатга муносабат доирасида тор талқин этганлиги бўлди. Мулкка муносабати қандай - яъни хусусий мулки борми, йўқми? Меҳнатга муносабати қандай - яъни давлатнинг моддий бойлигини яратиш жараёнида бевосита қатнашадими, йўқми? Коммунистлар учун асосий масала шундан иборат бўлди. Хусусий мулк эгаси бўлиш - салбий жиҳат, моддий бойлик яратишда бевосита қатнашиш - ижобий жиҳат сифатида баҳоланди. Мутлақо хусусий мулки бўлмаган, аммо бевосита жисмоний меҳнат қилиб, моддий бойлик яратишда иштирок этган тоифа - ишчилар энг ижобий, энг илғор синф деб; жисмоний меҳнатда бевосита иштирок этмаган, аммо хусусий мулк эгаси бўлган тоифа - буржуазия - энг салбий, энг реакцион синф, “экспулататор”, “капиталист” деб баҳоланди. Жамиятдаги ўзга тоифалар ушбу икки “антагонистик”, яъни умуман бир-бири билан муросага келиши мумкин бўлмаган зид қутблар орасига жойлаштирилди. “Доҳийлар” талқинида, буржуазиянинг феодализм тартибларини йўқ қилишдаги хизматлари тан олинган бўлса ҳам, гражданлик жамиятида ўзига яраша ижобий мавқеи, ўрни мавжудлиги ҳақида чуқур мулоҳаза юритилмади.
Хўш, совет идеологиясида "капиталист", "эксплуататор", яъни эзувчи синф деб қаралган буржуа, ёки бугунги кун атамасидаги 
Download 79.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling