Тадбиркор маънавиятининг бозор иқтисодиётида тутган урни
Download 79.5 Kb.
|
ТАДБИРКОР МАЪНАВИЯТИНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА ТУТГАН УРНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маданият - инсон маънавиятининг моддий воқелик шаклида намоён бўлиши
- Бозор иқтисоди инсонни ўйлашга, фаросатини ишлатишга мажбур қилиши билан қимматлидир.
Маънавият ва бозор.Posted Ша, 01/23/2010 - 22:23 by Admin Маънавиятнинг бозори борми? Йўқ. Чунки бозор инсонлар аро иқтисодий муомала майдони, иқтисод эса маънавиятга эмас, моддиятга алоқадор ҳодиса. Аммо инсон моддий вужуд экан, унинг маънавияти ҳам моддий воқеликда ўзлигини намоён этиши табиий. Бу - маданиятдир. Маданият - инсон маънавиятининг моддий воқелик шаклида намоён бўлиши. Демак, маънавият ва бозор муносабатларининг иккинчи муҳим жиҳати маданият ва бозор нисбати тариқасида бугуннинг энг долзарб муаммоларидан бўлиб турипти. Маданият ўз-ўзича олиб қаралмайди, у кимгадир нима учундир керак. Масалан, шўролар тузумида “социалистик маданият” деган тушунча бўларди. Бу коммунистик партия ва унинг мутлақ ҳукмронлигини таъминлашга хизмат қилган “совет давлати” учун керак бўлган “маданият” эди. “Социалистик маданият” тоталитар тузум “қадрият” ларини инсонлар онгига сингдиришга йўналтирилган эди. “Буржуа маданияти” эса хусусий мулк эгалари учун қадрли бўлган тимсолларни илгари суради. Дунёда ижтимоий тоифалар кўп. Ҳар бири ўзи қадрли деб билган нарсаларни, ўз манфаати учун хизмат қилувчи ғояларни ҳимоя қилади. Аммо ҳақиқий маданиятни ўзлигидан кечиб қўйган, холис Аллоҳ берган истеъдодни унинг розилиги йўлида юзага чиқаришни ўзига бурч деб билган инсонлар яратади. Ҳақиқий маданият намунасидан маънавият нури ёғилиб туради. Чунки истеъдодли шахснинг қалбидаги нур унинг асарига кўчади. Бундай асарлар инсониятнинг боқий мулкидир. Аммо инсон моддий, бу дунё моддий воқелик, шундай экан, истеъдодли инсонларнинг ҳам рўзғори, оддий инсонга яраша турмуш ташвишлари бор. Маданият бозори энг мураккаб воқеликдир. Бозор иқтисодининг ибтидоий босқичларида бу бозор буткул пароканда шаклда бўлади, унда ноқислик комиллик баҳосида, юксак истеъдод бир қоп сомон баҳосида кетиши мумкин. Аммо бу бозорнинг ноқислиги ибтидоийлиги белгисидир, бозор иқтисоди ривожлангани сари маданиятнинг баҳоси ошиб, маънавиятнинг мавқеи юксалиб бора беради. Бугун жаҳонннинг юксак ривожланган мамлакатларида илм, ахборот, сифат кўрсаткичлари (масалан, дизайн) жумладан, озиқ-овқат сифати, борган сари юқори баҳоланмоқда. Инсонни тушуниш эндиги инсоният ривожининг белгиловчи омилига айланиб бораётгани бунга далилдир. Демак, маънавиятга, маданиятга эътибор бозор иқтисодининг бугунги жаҳон талаблари даражасига кўтарилиб боришида етакчи кўрсаткичлардан ҳисобланади. Аммо масаланинг иккинчи жиҳати ҳам бор. Биз - маънавият ва маданият соҳасининг одамлари, ўзини зиёли санаб юрганлар ҳам эски ақидалардан, кўникмалардан иложи борича тезроқ фориғ бўлишимиз, Аллоҳ берган фаросатимизни ишга солиб, ўз соҳамизда мантиқли тадбирлар ишлаб чиқишимиз керак. Агар қўлимиздан келмаса, олимлигимиз, устозлигимиз ҳақидаги даъволарни йиғиштирайлик ва бошқа касбнинг бошини тутайлик. Аммо олим ва устоз бўлиш ниятимиз бўлса, ҳақиқий олим, ҳақиқий устоз бўлайлик, яъни қилаётган ишимиз, гапираётган гапимиз бугунги воқеликка қанчалик мувофиқ экани устида ўйлаб кўриб, эл тилаган ишни қилайлик. Ўзимиз ўрганган “эски пластинка”ни қайта-қайта айлантира бермайлик. “Социализм” йўқ, унинг талаблари бугун бекор бўлди. Бугуннинг талаблари қандай? Шу саволни ўз олдимизга қўйиб, бир танамизга ўйлаб кўрайлик. Қисқаси, бу ерда фаросатмасаласига аҳамият бериш зарур бўлади. Тадбиркорга фаросат керак, лекин бугунги маънавият ва маданият соҳаси ходимларига ўн карра фаросат лозим. Ўз ҳолимизни тўғри идрок этиб, ўзгани ҳам тушунишга интилиб, воқелик ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилмас эканмиз, ўзимизга ҳам, жамиятга ҳам, миллатга ҳам тайинли фойдамиз тегмайди. Бозор иқтисоди инсонни ўйлашга, фаросатини ишлатишга мажбур қилиши билан қимматлидир. Download 79.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling