3 – тажриба иши рудани флотация усулида бойитиш. Рудани магнит усулида бойитиш


Download 272.81 Kb.
bet1/6
Sana09.04.2023
Hajmi272.81 Kb.
#1347319
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3- tajriba


3тАЖРИБА ИШИ
РУДАНИ ФЛОТАЦИЯ УСУЛИДА БОЙИТИШ.
Рудани магнит усулида бойитиш


Ишдан мақсад: Флотатсия машиналарда тажриба о'тказишни, флотатсия реагентларни тайёрлашни, уларни қандай тартибда қо'шишни, флотатсия о'тказиш қоидаларини о'рганиш.


Ишни бажариш учун қисқача назарий ма'лумотлар

Ма'лумки, рангли металлар рудаларида минераллар асосан сулфидлар ҳолида учрайди. (Cu2S, CuS, MoS2, RbS, ZnS, FeS2, Sb2S3ва ҳ.к.). Рангли металлар сулфидли рудаларини бойитишнинг энг муҳим усули флотатсия ҳисобланади.


Флотатсия усулида бойитиш минерал заррача юзасининг физик-кимёвий хоссаларидаги фарққа қараб бойитиш усули бо'либ, у муҳитнинг пҲ ига, заррачанинг о'лчамига, флотореагентларнинг тури ва миқдорига, бо'тананинг ион кучи ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ.
Флотатсион реагентлар деб флотатсия о'тказиш учун қулай шароит яратиш учун бо'танага киритиладиган кимёвий моддаларга айтилади. Флотатсия жараёнида бажарадиган вазифасига қараб флотореагентлар қуйидаги гуруҳларга бо'линади: то'пловчилар, со'ндирувчилар, фаоллаштирувчилар, ко'пик ҳосил қилувчилар ва муҳит созловчлар.
То'пловчилар минерал заррача юзасининг сув билан ҳўлланмаслик (гидрофоблик) хусусиятини оширади.То'пловчи сифатида молекуласида углеводородларни сақлайдиган органик бирикмалар ишлатилади. Сулфидли минералнинг флотатсиясида то'пловчи сифатида ксантогенатлар ва аерофлотлар, носулфид минералларнинг флотатсиясида ёг кислоталари ва уларнинг совунлари, силикатли минералларнинг флотатсиясида аминлар ва уларнинг тузлари ишлатилади.
Ко'пик ҳосил қилувчилар.О'чиб қолмайдиган мустаҳкам ко'пик ҳосил қилувчи сирт-фаол моддалар ко'пик ҳосил қилувчилар дейилади. Агар ко'пик муддатидан олдин учиб қолса, флотатсияланган заррача бо'тана ичига чо'кади ва бойитиш содир бо'лмайди. Ко'пик ҳосил қилувчилар флотатсия жараёнида қуйидаги функтсияларни бажаради.
1. ҳаво пуфакчаларининг коалистсентсияланишига, я'ни о'лчамлари катталашишига то'сқинлик қилади.
2. бо'танадаги пуфакчалар бо'тана юзасига қалқиб чиқиётганда ёрилишига қаршилик қилади.
Ко'пик ҳосил қилувчилар сифатида амалда қуйидаги моддалар ишлатилади:
Қайин ёғи, крезил кислотаси, оғир пиридин, ИМ-68, Т-66, бутил спиртининг пропилен оксиди ОПСБ ёки метил спиртининг пропилен оксиди ОПСМ.
Со'ндирувчилар флотатсияга учраши керак бо'лмаган минерал заррача юзасининг сув билан ҳо'лланиш хусусиятини ошириб, флотатсияга учраши керак бо'лмаган минерал заррачанинг флотатсияланиш қобилиятини сусайтиради.
Со'ндирувчи селектив тарзда та'сир этиши керак. Бошқа реагент билан со'ндирувчининг та'сири ё'қотилиши мумкин.
Флотатсия амалиётида со'ндирувчи сифатида ишқорлар (одатда, оҳак), сианидлар, рух купороси, сианиднинг рух купороси билан аралашмаси, натрий сулфиди, калий бихромат, суюқ шиша ва органик коллоидлар ишлатилади.
Фаоллаштирувчилар. Улар минерал заррачаларнинг флотатсион қобилиятини ошириш ёки агар минерал заррачанинг флотатсион қобилияти со'ндирилган бо'лса, унинг флотатсион қобилиятини қайта тиклаш мақсадида ишлатилади. Фаоллаштирувчилар сифатида мис купороси, сулфат кислотаси, натрий сулфиди ва ҳаво кислороди ишлатилади.
Муҳитни созловчилар. Улар ёрдамида бо'тананинг суюқ фазасининг пҲ и о'згартирилади, флотатсиянинг боришини бузувчи бо'танаги ионларнинг миқдорини камайтиради, минералларнинг флотатсияланишини қийинлаштирувчи шламлар коагулятсияланади. Бо'танадаги водород ионларининг контсентратсиясига минерал заррачалар юзасининг гидратланганлиги, ко'пгина реагентларнинг та'сир қилиш механизми ва мустаҳкамлиги, я'ни флотатсия натижалари боғлиқ бо'лади. Бунинг учун бо'тананинг суюқ фазаси систематик тарзда назорат қилиб турилади ва реагентлар қо'шиб муҳитнинг ишқорий ёки кислоталилиги сақланиб турилади. Ишқорий муҳит ҳосил қилиш учун оҳак ёки сода, кислотали муҳит ҳосил қилиш учун сулфат кислотаси қо'шилади.



Download 272.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling