3 – тажриба иши рудани флотация усулида бойитиш. Рудани магнит усулида бойитиш


Download 272.81 Kb.
bet3/6
Sana09.04.2023
Hajmi272.81 Kb.
#1347319
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3- tajriba

Тажриба натижаларини қайта ишлаш

Металл бўйича мувозанат олинган маҳсулотларнинг амалдаги оғирлиги ҳамда кимёвий натижалар асосида тузилади.


Одатда тажриба вақтида маҳсулотлар (айниқса чиқинди) нинг йўқолиши кузатилади. Ундан ташқари дастлабки маҳсулот ва тажриба асосида олинган маҳсулотларнинг намлиги ҳар хил бо'лганлиги сабабли оғирлиги ҳар хил бўлади. Айниқса бойитмани эҳтиётлаб йиғиш керак. Унинг озгина ё'қолиши ҳам металл мувозанатининг бузилишига олиб келади.
Ҳамма тажрибада маҳсулотлар (уларнинг намлиги бир хил бо'лиши учун ) бир хил шароитда қуритилиши керак. Маҳсулотларни иссиқҳолда тортиш мумкин эмас.

Олинган натижалар жадвалга киритилади. 6-жадвал



Маҳсулотнинг номи

Маҳсулотнингчиқиши,

Қимматбаҳо cомпонент миқдори,

Қимматбаҳо cомпонентнинг ажралиши,

Гр

%

Гр

%

гр

%

Бойитма



















Чиқинди



















Бош маҳсулот





















Назорат учун саволлар
1. Флотатсия усулида бойитишнинг моҳияти.
2. Ҳо'лланиш деб нимага аталади?
3. Флотатсия реагентларининг таснифи ва ишлатиш мақсадлари.
4. Флотатсия машиналарининг турлари ва ишлаш принтсипи.
5. Флотатсия реагентлари бо'танага қандай тартибда қо'шилади?
6. Қимматбаҳо компонентнинг чиқиши ва ажралиши қандай ҳисобланади?


Рудани магнит усулида бойитиш
Ишни бажариш учун қисқача назарий маълумотлар.
Магнит усулида бойитишнинг моҳияти шундан иборатки, руда заррачаларига магнит ва механик кучлар билан таъсир қилинганда, ҳар хил магнит хоссасига эга бўлган заррачалар ҳар хил каракатланиш траекторияларига эга бўлади.
Изларининг траекториялари бўйлаб ҳаракатланиб, магнит ва номагнит заррачалар магнит майдонидан алоҳида маҳсулотлар олинади, бу маҳсулотлар бир-биридан фақат магнит хоссаси билангина эмас, балки ўзининг моддий таркиби билан кам фарқ қилади.
Магнит усулида бойитиш қора ва рангли металлар рудаларини бойитишда, магнитли оғирлаштиргичларни регенератсиялашда, турли хил материаллардан темирни йўқотишда қўлланилади.
Руда заррачаларини магнит хоссаларига қараб ажратиш содир бўладиган машиналар магнит сепараторлари деб аталади.
Сепараторнинг ишчи зонаси деб аталувчи зонасида магнитли ажратиш олиб бориш учун кучланганлиги ҳар хил нуқталарда ҳар хил брелган магнит майдони ҳосил қилиш керак.
Бундай магнит майдони бир жинсли бўлмаган майдон дейилади.Магнит усулида бойитиш учун фақат магнитли заррачага таъсир қилувчи магнит кучларини ҳосил қилувчи бир жинсли бўлмаган магнит майдони ишлатилади. Ундан ташқари магнит майдони этарли даражадаги кучланганликка эга брелиши керак. Руда заррачаларининг магнитланиш қобилиятига қараб уларнинг ажралиши кучли ва кучсиз магнит майдонларида олиб борилади.




Download 272.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling