3 – тажриба иши рудани флотация усулида бойитиш. Рудани магнит усулида бойитиш
Тажрибани о'тказиш учун тайёрланиш
Download 272.81 Kb.
|
3- tajriba
- Bu sahifa navigatsiya:
- Керакли асбоб ва маҳсулотлар
- Флотатсияни отказиш тартиби
Тажрибани о'тказиш учун тайёрланиш
Талаба топшириқ олгандан со'нг тажрибани о'тказиш учун керак бо'ладиган идишларни йиғиш, рудадан намуна олиш, флотореагентларни тайёрлашга киришади ва флотореагентларнинг сарфи бо'йича тегишли ҳисобларни бажаради. Масалан, сизга миснинг флотатсиясида миснинг бойитмага ажралишини флотореагентлар сарфига боғлиқлигини о'рганиш топширилган. Тажриба учун дастлабки ма'лумотлар: миснинг рудадаги миқдори –0,5 %. Намунанинг оғирлиги – 500 г. То'пловчи-бутил ксантогенати (50, 150, 200 г/т); ко'пик ҳосил қилувчи – Т – 66. (100 г/т), со'ндирувчи –натрий сулфиди (70 г/т), муҳитни созловчи – оҳак (3 кг/т). 1. Техник тарозида 1,5 кг рудани тортиб олиб, шарли тегирмонда 15 – 20 дақиқа давомида – 1 мм о'лчамгача янчилади. 2. Намуна ярим доира усулида уч қисмга бо'линади ва алоҳида – алоҳида пакетчаларга солинади. 3. 50 мл ли о'лчов колбасида бутил ксантогенатининг 1 % ли эритмаси тайёрланади, я'ни 0,5 г ксантогенат 50 мл сувда эритилади. 4. Натрий сулфидининг 1 % ли эритмаси тайёрланади. 5. Оҳакнинг 1 % ли эритмаси тайёрланади. Реагентларнинг сарфи қуйидагича ҳисобланади: тажрибанинг шартига ко'ра 1 т рудага 50 г ксантогенат қо'шилади, 500 г руда учун эса ёки 25 мг тайёрланган эритмада 0,5 г ксантогенат бо'лгани учун Демак, 500 г руда учун бутил ксантогенатининг 1 % ли эритмасидан 2,5 мл қо'шиш керак. Шунга о'хшаб, қо'шиладиган натрий сулфиди ва оҳакнинг ҳам миқдори ҳисобланади. Керакли асбоб ва маҳсулотлар 2. Бойитмава чиқиндиларни қабул қилувчи идиш; 3. –0,1 мм гача янчилган руда намунаси (500г); 4. Реагентларнинг эритмалари; 5. Қуритиш шкафи; 6. Техник ва аналитик тарози (тошлари билан); Флотатсияни о'тказиш тартиби 3 л ли флотатсия машинага 2 л атрофида сув қуйилади, аралаштириш учун импеллер ёқилиб, аста–секинлик билан 0,5 кг руда солинади ва доимий сатҳгача яна сув қо'шилади. Шундан со'нг реагентларни қо'шиш бошланади. 1.Оҳак эритмаси ( 3кг/т ҳисобидан ) - 5 дақиқа аралаштирилади; 2. Натрий сулфид (70г/т) – 2 дақиқа аралаштирилади; 1.Бутил ксантогенати (50г/т) – 1дақиқа аралаштирилади; 2. Хаво – 1дақиқа аралаштирилади. Со'нгра ко'пик ҳайдовчи механизм ёқилади ва 10 дақиқа давомида флотатсияланади. Флотатсия тамом бо'лгандан со'нг ко'пик ҳайдовчи механизм то'хтатилади, флотомашина ўчирилади, олинган бойитма ва флотомашина камерасида қолган маҳсулот сувсизлантирилади, 110-120 оС ҳарорат остида қуритувчи шкафда қуритилади, бойитма ва чиқинди техник тарозида тортилади. Худди шундай тажриба бутил ксантогенатининг 100 ва 200 г/т сарфланишида бошқа реагентларнинг сарфи о'згармаган ҳолда қайтарилади, ҳамда қимматбаҳо компонентнинг миқдорини аниқлаш учун таҳлил қилинади. Download 272.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling