Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар


Download 321.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana14.01.2023
Hajmi321.88 Kb.
#1092827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Drobilka

4. Ёнғинга қарши ҳимоя 
47. Ишлаб чиқариш бинолари ва ёнғинга қарши жиҳозларни сақлаб туриш қонунчиликда 
белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.
Ишлаб чиқариш маҳсулотларини ўраб-жойлаш ва синаб кўришдаги талаблар 
48. Ишлаб чиқариш маҳсулотларини синаб кўриш, қоида тариқасида, автоматика режимида ёки 
масофадан бошқариладиган механикавий намунаолгичлар билан амалга оширилиши лозим. 
Қўлда синаб кўриш фабрика раҳбари (унинг ўринбосари) фармойиши билан аниқланадиган, 
технологик схеманинг белгиланган нуқталарида амалга оширилиши мумкин. Намуналар олиш учун 
маҳаллий ёритиш ва тўсиқларга эга бўлган қулай ва хавфсиз жой (майдонча) лар жиҳозланган бўлиши 
лозим. Тўсатдаги, жиҳозланмаган нуқталарда синов олиш ман қилинади. 
49. Пакетларга, қутиларга ёки халаталарга солинган тайёр маҳсулотни расфасовка-ўраб жойлаш 
автоматлари ва идишларга жойлаштириш линияси машинистининг иш зонасида териб қўйиш шу иш 
жойининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган паспортига мувофиқ амалга 
оширилади. 
50. Ўраб-жойлаш машиналарининг биноси товар маҳсулоти омборидан конвейер ленталари ўтиш 
учун очиқ жойи бўлган деворлар билан ажратилган бўлиши лозим. Деворнинг очиқ жойлари махсус 
фартуқлар ёки пардалар кўринишидаги зичлагичлар билан тўсилган бўлиши ва улар конвейер 
ленталарининг ўтишига халақит бермаслиги лозим. 
51. Ўраб-жойлаш машинаси машинистининг иш жойига идишларни ташиб келиш, қоида 
тариқасида, механизациялаштирилган усулда бажарилиши лозим.
Тайёр маҳсулот солинган қопларни йўналтириш учун пресс-конвейерлар олдидан махсус 
йўналтиргичлар қўйилган бўлиши лозим. 
52. Хизмат кўрсатувчи ходимлар бемалол яқинлашиши мумкин бўлган, биноларда жойлаштирилган 
шнекли қайта юклагичлар тушириш жойларини ёпадиган силжувчи мосламалар билан жиҳозланган 
бўлиши лозим.
Шнекли қайта юклагичлар аравача юриш йўлини чегараловчи мосламага эга бўлиши лозим. 

Download 321.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling