Фотоэффектнинг қизил чегарасини аниқлаш. Ишнинг мақсади


Ўлчашлар ва натижалар устида ишлаш


Download 40.79 Kb.
bet3/3
Sana23.01.2023
Hajmi40.79 Kb.
#1113604
1   2   3
Bog'liq
Фотоэффектнинг қизил чегарасини аниқлаш

Ўлчашлар ва натижалар устида ишлаш.
Керакли асбоблар: 1-расмда кўрсатилган схема бўйича йиғилади. Фотоэлемент занжиридаги К калит узилган холатда бўлиши керак.
Монохроматор кириш тирқишининг затвори ёпилган холда (бунинг учун затвор “закр” холатига келтирилади) ёритгич лампа ёқилади.
Монохроматор кириш ва чиқиш тирқишларининг кенглиги 0,5 мм га тенг қилиб олинади.
Конденсатор кўндаланг тутғичини силжитиб, кириш тирқиши марказида равшан ёруғ доғ ҳосил қилинади.
Монохроматор барабани 24500 бўлинмага ўрнатилади. Бу тўлқин узунликнинг тахминан 5500 А0 гамос келади. Ишлатилаётган фотоэлемент фотокатодининг максимал сезгирлиги айни шу тўлқин узунлигидаги ёруғликка тўғри келади.
Микроамперметр шкаласининг переключатели 1 мкА холатига ўтказилади.
Уқитувчи ёки лаборант кузатуви остида тўғрилагич ва микроамперметрнинг шулали курсатгичи шнурлари ток манбаига уланади.
Реостат ёрдамида кучланиш катталигини 20 В га етказиб, фотоэлемент занжиридаги К калит уланади.
Монохроматор кириш тирқиши затвори очилиб, микроамперметр шулали кўрсатгичининг оғиши кузатилади. Тирқиш кенглаги бир оз ўзгартирилиб, бу оғиш 50-60 бўлинмага етказилади.
Монохроматорнинг барабани асталик билан айлантирилиб микроамперметрнинг кўрсатиши кузатилиб борилади. Барабан монохроматор тирқишидан чиқаётган ёруғлик тўлқин узунлиги ортиб борадиган йўналишда айлантирилади. Барабан градус бўлинмасининг ортиши ёруғлик тўлқин узунлигини ортишини кўрсатади. Тўлқин узунлиги ортган сари фототок кучи камайиб боради ва унинг 12-15 марта камайиши фотоэффект ходисасининг тўхтаганлигини билдиради. Фототок кучининг бундай камайишига тўғри келувчи барабаннинг кўрсатиши ёзиб олинади ва графикдан тўлқин узунлиги аниқланади.
Шу йўл билан аниқланган ёруғликнинг тўлқин узунлиги берилган фотокатод учун фотоэлементнинг қизил чегараси бўлади.
Барабан кўрсатишини бошланғич холати 24500 га қайтариш йўли билан фотоэффект қизил чегараси бир неча бор аниқланади ва ҳар сафар 0 графикдан топилиб, унинг ўртача қиймати ҳисобланади.
(2) формула ёрдамида электронларнинг чиқиш иши ҳисобланади ва электронвольтларда ифодаланади.
Барча асбоблар то манбаидан узилади. Микроамперметр шкаласининг переключатели “арретир” холатига ўтказилиб, асталик билан махсус ғилофга жойлаштирилиб қўйилади.
Download 40.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling