Фотоэффектнинг қизил чегарасини аниқлаш. Ишнинг мақсади


Экспериментал қурилманинг тавсифи


Download 40.79 Kb.
bet2/3
Sana23.01.2023
Hajmi40.79 Kb.
#1113604
1   2   3
Bog'liq
Фотоэффектнинг қизил чегарасини аниқлаш

Экспериментал қурилманинг тавсифи.
Керакли асбоблар: СЦВ-3 маркали фотоэлемент, 1 мкА га мўлжалланган микроамперметр, 30 В га мўлжалланган тўғрилагич (выпрямитель), чўғланма лампа,УМ-2 монохроматори, реостат.
Бу ишда сурма-цезийли катодга эга бўлган вакуумли фотоэлементдан фойдаланилади. Фотоэлемент хавоси сўриб олинган сферик шиша балондан иборат бўлиб, унинг марказида анод жойлашган. Шиша баллон ички сиртининг ярми юпқа қатламли сурьма, унинг устидан эса юпқа қатламдаги цезий билан қопланган бўлади. Сурьма ва цезий бирикмаси фотоэлемент фотокатоди вазифасини бажаради ва бу катод учун фотоэффектнинг қизил чегараси спектрнинг кўзга кўринадиган соўасида ётади.
Фотоэлемент қуйидагича ишлайди. Фотокатодга текширилаётган ёруғлик оқими юборилади. Фотокатоднинг ёритилаётган сиртидан ёруғлик таьсирида “учиб” чиқаётган электронлар фотоэлементга ташқи Э.Ю.К. манбаидан берилаётган электр майдони воситасида тезланиш олиб, анодга етиб боради. Фотоэлементни турли хил сочилган ёруғликлардан ҳимоя қилиш учун у текширилаётган ёруғлик оқими тушадиган, тешиги бор ғилофга жойлаштирилади. Фотоэлементга тушаётган ёруғликнинг тулқин узунлигини ўзгартириш мақсадида УМ-2 маркали монохроматор хизмат қилади. 1-расмда тажриба қурилмасининг схемаси келтирилган бўлиб, у ўз ичига монохроматорнинг оптик схемаси ва фотоэлемент электр занжирини олади.

1-расм. Тажриба қурилмасининг схемаси.
Чўқланма лампадан таралаётган оқ ёруғлик конденсатор орқали монохраматорнинг кириш тирқишига тушади. Монохраматор призмаси оқ ёруғликни спектрга ажратади. Натижада, монохраматорнинг чиқиш тирқишидан спектрнинг тор интервалида ётувчи ёруғлик чиқади. Прибор марказида жойлашган столчага ўрнатилган призмани бураш йўли билан монохроматорнинг чиқиш тирқишига спектрнинг керакли соҳаси йўналтирилади. Шундай қилиб монохраматорнинг чиқиш тирқишидан кейин жойлаштирилган фотоэлемент монохраматик ёруғликка яқин бўлган ёруғлик билан ёритилади.
Монохраматорнинг кириш тирқишини ёритувчи оддий чўғланма лампанинг (220 В, 100Вт) ясси ёйсимон спирали вертикал холда махсус ғилофга маҳкамланади.
Асбобнинг ёруғликни спектрга ажратувчи призмаси жойлаштирилган столчасини айлантирувчи барабан градусларда калибрланган бўлиб, градус бўлинмалардан тулқин узунликка махсус график орқали ўтилади.
Фотоэлементга R реостат ёрдамида 20 В атрофида кучланиш берилади, бу ҳолда у тўйиниш фототоки режимида ишлайди. Фототок катталиги микроамперметр ёрдамида ўлчанади.

Download 40.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling