Fotoelektrik batareyaning elektr quvvatini tajribada o’lchash
Download 377.5 Kb.
|
11-amaliy mashg\'ulot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқача назария
- Ишни бажариш тартиби
- Назорат саволлари
11 – AMALIY MASHG’ULOT Fotoelektrik batareyaning elektr quvvatini tajribada o’lchash. Керакли асбоб ва жиҳозлар: Қуёш батареяси (100W), калит, амперметр, вольтметр, чўғланма лампа ва уловчи симлар. Ишнинг мақсади: Қуёш элементининг тузилиши, ишлаш принципи билан танишиш ва унинг фойдали иш коэффициенти (ФИК )ни аниқлаш. Қисқача назария Қуёш элементининг фойдали иш коэффисиентини билиш аҳамиятга эгадир. ФИК ни аниқлаш учун элемент (аккумулятор, ўзгармас ёки ўзгарувчан ток генератори) ички қаршилиги , электр энергияни узатиш симларининг электр қаршилигини ва қаршилиги бўлган итеъмолчи (чўғланма лампа)дан иборат электр занжирдан фойдаланамиз (1-расм). 1-расм. Қуёш элементининг фойдали иш коэффициентини аниқлашга доир 1- расмда кўрсатилган схемадаги берк занжир учун Ом қонуни: (1) б ундан (2) Бунда - ташқи занжирнинг учларидаги кучланиш тушиши. Агар , ва деб белгиланса, у ҳолда (3) (2) тенгликнинг чап ва ўнг томонларини занжирдан ўтувчи ток кучи га ва токнинг узлуксиз ўтиш вақти га кўпайтирсак, энергиянинг баланс тенгламасига эга бўламиз: (4) Бу формулага қуйидаги белгилашлами киритамиз: 1. - электр зарядини берк занжир бўйлаб кўчиришда бажарилган тўла иш; 2. - элемент контактларида зарядни кўчиришда бажарилган иш; 3. - занжирнинг ташқи қисмида бажарилган иш; 4. - фойдали иш. Бундан кўринадики, электр зарядини берк занжир бўйлаб кўчиришда бажарилган тўла иш Қуёш элементининг ички ва ташқи занжир қисмида бажарилиши мумкин бўлган ишларнинг йиғиндисидан иборат экан, яъни: (5) Тўлиқ занжирнинг истеъмолчи қисмида бажарилган иш фойдали бўлганлигидан, элементнинг ФИК: (6) бўлади, бунда - Қуёш элементининг фойдали иш коэффициенти деб аталади. Ишни бажариш тартиби 1. Дастлаб лаборатория омметри ёрдамида барча уловчи симларнинг қаршилигини ва Қуёш элементининг ички қаршилигини ўлчаб олинг. 2. 1-расмда кўрсатилган электр занжирни йиғинг. 3. Калитни уланг. Амперметр ва вольтметр кўрсатишларини ёзиб олинг. 4. формула ёрдамида чўғланма лампанинг қаршилигини аниқланг. 5. (6) ифода ёрдамида Қуёш элементининг ФИК ни аниқланг. 6. Тажрибани бошқа қувватдаги чўғланма лампалар билан камида яна 3 марта такрорланг. 7. Лаборатория ишини бажаришда йўл қўйилган абсолют ва нисбий хатоликларини топинг. 8. Олинган натижаларга кўра қуйидаги жадвални тўлдиринг.
Назорат саволлари 1. Қуёш элементининг фойдали иш коэффициенти нима? У қандай катталикларга боғлиқ? 2. Қуёш элементининг ФИК қандай аниқланади? 3. Фойдали қувват коэффициенти нима? 4. Қуёш элементининг ички қаршилиги нима? 5. Ташқи қаршиликка нималар киради? Download 377.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling