Фотоенергетиканинг физикавий механизимини ўрганиш


Сайёралар Сайёра–Ер орасидаги ўртача масофа


Download 0.97 Mb.
bet3/5
Sana08.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1464415
1   2   3   4   5
Bog'liq
6- амалий машғулот

Сайёралар



Сайёра–Ер орасидаги ўртача масофа

Ер суткаларида йил давомийлиги

Қуёш нурланиши оқимининг зичлиги
Қ.д. мВт/см2

Меркурий

57,91 106 км

88

6,67 903

Венера

108,21 106 км

225

1,91 258,6

Ер

149,6 106 км

365

1,00 135,3

Марс

227,94 106 км

687

0,4367 58,28

Юпитер

778,3 106 км

4333

0,037 5,0

Сатурн

1427 106 км

10760

0,011 1,49

Ер сирти альбедоси деб, унинг сиртидан ўраб турувчи атроф муҳитга қайтган нурланиш оқимининг, унга тушаётган оқимга нисбатига айтилади. Сиртдан диффуз қайтиш учун ҳисобланган Ер альбедосининг ўртача қиймати 0,34 га тенг.


Инсоляция деб, маълум географик ҳудудда Ер сиртига тушаётган қуёш нурланишининг миқдорига айтилади. Инсоляция, Ер-Қуёш тизимида масофанинг мавсумий тебранишларига, географик кенгликка, ҳудуднинг муҳитига ва атмосфера массасига боғликдир. Инсоляцияни одатда қуёш нурланишининг кунлик, ойлик, йиллик ўртача миқдори билан кўрсатилади.
Ҳозирда Ерда ўртача Қуёш суткаси деб номланадиган тушунча бўлиб унинг давомийлиги ҳар доим бир хил ва 24 соатга тенг. Ўртача Қуёш деб номланган ўлчов вақти ўртача Қуёш вақти, ҳақиқий Қуёш бўйича – ҳақиқий Қуёш вақти деб аталади. Улар ўртасидаги фарқ вақт тенгламаси дейилади.Охиргисининг қиймати ҳар куни астрономик календарларда берилади. Вақт тенгламасининг ўзгариш графиги 5-расмда келтирилган. Унда келтирилган эгри чизиқ ҳақиқий ярим кунликда ўртача вақтни кўрсатади (Горизонтга нисбатан Қуёш марказининг баландлик максимуми).



5-расм. Вақт тенгламаси графиги. Эгри чизиқ ҳақиқий ярим кунликда ўртача вақтни кўрсатади.


Ўртача ва ҳақиқий вақт ҳар йили бир бири билан 15.04, 14.06, 1.06, 24.12 ларда тенг бўлади. Вақт тенгламасининг максимуми 11.02 (+14I 22II) да, минимуми эса 2.11 (-16I24II) содир бўлади. Қуёшга нисбатан Ернинг бурчакли ўлчами – 32I.


Космосда ва Ерда (φ0, ѱ0) нуқтада ихтиёрий ориентацияланган қабул қилгич майдончага тушаётган ҚН асосий ва қўшимча омиллари ва унинг таъсири

Космосда қуёш энергияси тўғри йўналган қуёш нурланиши оқими деб аталган тўғри чизиқ кўринишидаги ёруғлик дастасидан иборат.
Ер юзасида ихтиёрий ориентациялашган қабул қилгич майдонга ҚН уч хил қуёш энергияси оқимидан иборат кўринишда тушади. Ер юзасида вактнинг (t) ҳар моментида қабул қилгич майдонгача ҚН йиғинди оқими RΣ(t) қуйидагича

RΣ(t) = Rпр(t) + Rg(t) + Rот(t) (8)

бу ерда, тўғри йўналган қуёш энергияси оқими – Rпр(t); атмосфера таркибидаги булут, аэрозоль, чанг зарралари томонидан диффуз ёки сочилган - Rg(t);Ер сиртидан ҚН бир қисмининг аксланган ҳолатда қайтиши – Rот(t).
Агар қабул қилгич майдонга космосда жойлашган бўлса, RΣ(t) фақат Rпр(t) дан ташкил топган оқим ҳисобига амалга ошади, Ер шароитида эса кўпгина омилларга боғлиқ бўлади. Бу биринча навбатда қабул қилгич майдоннинг Қуёшга нисбатан геометрик жойлашувига боғлиқ бўлади.


6-расм. Ер юзасида ҚН асосий ташкил этувчилари


Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling