Франция хақида қизиқарли фактлар


Download 17 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi17 Kb.
#1050692
Bog'liq
Франция хақида қизиқарли фактлар


Франция хақида қизиқарли фактлар
1) Франция энг кўп турист келадиган мамлакатдир. Хар йили Францияга камида 80 млн одам келади.
2) Франция тарихи нихоятда шонлидир. Францияда тарихий сарой ва қасрларнинг сони 4969 тани ташкил қилади
3) БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) нинг хужжатлари француз тилида юритилади.
4) Франция энг кўп инқилоблар бўлган юртдир, Буюк Француз Инқилоби эса хозирги замон ижтимоий хаётининг шаклланишига улкан туртки берган жараёндир. Европа конституцияси хам Францияники аслида.
5) Франция кашфиётлар юрти хамдир, у хаво шарининг, велосипеднинг,дирижаблнинг, парашютнинг, сув ости кемасининг,тез ёрдам машинасининг, фотографиянинг, кинематографиянинг, балетнинг, ансоннинг,калготкининг,готик ва роман архитектурасининг ватанидир.
6) Франциядан сон-саноқсиз даҳолар чиққан, Франция-Рабле, Мольер, Руссо, Монтескье, Вольтер, Дидро, Бомарше, Наполеон, Дюма, Бальзак, Мопассан, Сезанн, Альфонс Доде, Экзюпери, Кубертьен, Азнаур каби юзлаб дахоларни берган юртдир.
7) Франциянинг 20 % худуди океан ортида жойлашган
8) Французлар нон, гуруч, картошкадан кўра пишлоқни кўпроқ ейдилар. Францияда 400 дан ошиқ пишлоқ тури бор.
9) Французларни қурбақахўрлар дейдилар, бироқ 90 % французлар қурбақа емайдилар, бироқ Франция қурбақа экспорти бўйича дунёда 1-ўринда туради.
10) Французлар деярли чой ичмайдилар (улар чойни хазиллашиб душман ичимлиги деб атайдилар), лекин кофени кўп ичадилар ва шокаладни хам кўп истеъмол қиладилар.
11) Франция вино истеъмол қилиш бўйича хам дунёда 1-ўринда туради. Бу мамлакатда винонинг 450 та тури бор. Французлар винони хатто ёш болаларига хам ичишга рухсат берадилар.
12) Франция мадхияси дунёдаги энг қадимги мадхиялардан биридир. Марсельезани 1793 йилда Руже де Лиль ёзган.
13) Адабиёт бўйича энг кўп Нобель мукофотини француз адиблари олганлар, жами 15 марта.
14) Франция жамоат транспортини (дилижанслар) йўлга қўйган дунёдаги биринчи мамлакатдир. Бу 1660 йилдан қирол Людовик XIV даврида йўлга қўйилган эди.
15) Францияда жуда ғалати қонунлари бор масалан у ерда чўчқага Наполеон исмини қўйсангиз жазога тортиласиз.
16) Франция косметика, атир-упа, мода кийимлари ва аксесуарлари ишлаб чиқариш да хам етакчидир.
17) Француз савдогарлари мижозларга қайтим беришни шарт хисобламайдилар, мижоз керакли миқдордаги пулни ўзи топиб бериши керак.
18) Францияда якшанба куни дўконлар ишламайдилар.
19) Франция хукумати итларнинг боқувчиларига хам нафақа тўлайди.
20) Африкада француз тилида гаплашувчилар Франциянинг ўзидан кўра кўпроқдир.
Download 17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling