Фридрих шиллер макр ва мухаббат драма Комил Яшин ва Маъруф Хаким таржимаси
Download 260.01 Kb.
|
макр ва мухаббат
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЧИНЧИ П АРДА
ЕТТИНЧИ САДНА
Бурунгилар, полиция. Фердинанд (Луизага томон югуриб боради. Луиза унинг қулига ҳушсиз йиқилади). Луиза! Ёрдам беринг! Қутқаринг! Аҳволи ёмон! (Миллер ҳассасини олар, шляпасини кияр, мудофаага тайёрланар. Хотини президент оёғига йиқилар.) Президент (полициячиларга орденини курсатиб). Герцог номидан буюраман, тутингиз буларни!.. Бола, бу манжалақидан қўлингни торт! Хушсиз бўлса, жин урмайди! Бўйнига кишан солганда тош-тупроқ ортиб бозор айлантириб сазойи қилинганда тезда ўзига келиб қолади. Xотини. Раҳм қилинг, жаноб олийлари! Раҳм қилинг! Раҳм қилинг! Миллер (ғазаб билан хотинини ердан кўтарар). Муттаҳамга эмас, худога ёлбор, кампир! Барибир мен зиндонга тушдим. Президент (лабини тишлаб). Қараб тур мохов, дорга хам яраб қоларсан! (Полияциячиларга) Сизга нима дедим? (Полициячилар Луизага яқин келар.) Фердинанд (Луизага яуин келар, унинг олдида турар). Қани, ким экан ботиниб келадиган? (қилични қини билан ушлаб, сопи билан мудофаага тайёр турар.) Фақат ўз калласини полицияга сотиб қўйган одамгина бу қизга қўл теккиза олади. (Президентга) қзингизга раҳмингиз келсин. Жаҳлимни чиқарманг, ота! Президент (полициячиларга дуқ уриб). Агар еган нонингизни ҳалолласангиз... қўрқоқлар (полициячилар яна Луизага яқин келарлар). Фердинанд. Йўқолинг, аблаҳлар! Сизга айтаман — қайтинг! Тагин айтаман, ўзингизга раҳмингиз келсин, жаҳлимни чиқарманг, ота! Президент (ғазаб билан полициячиларга). Шуми ҳали ғайратингиз, муттаҳамлар! (Полициячилар Луизани маҳкамроқ ушлайдилар.) Фердинанд. X, шундайми, ҳали?! Иш шунгача бордими? (қиличини яланғочлаб, полициячилардан бир нечасини ярадор қилади.) Худо, ўзинг кечир мени... Президент (қаттиқ жахл билан). Қани, кўрайлик-чи, бу қилич менга ҳам тегармикан? (Луизани ўзи ушлаб уни кўтариб полициячилардан бирига беради.) Фердинанд ( заҳарханда билан). Ота, ота! Бу қилмишингиз билан худонинг худолигига қора доғ солмоқчисиз. Модомики, у учига чиққан жаллодлардан ёмон министр қилган бўлса, демак, худо одамларни яхши танимас экан. Президент (полициячиларга). Олиб боринг уни... Фердинанд. Ота! Қиз сазойи қилинади. Аммо президент ўғли майор билан бирга! Сиз ўз фикрингизда қаттиқ турасизми? Президент. Томоша яна ҳам қизиқроқ бўлади. Олиб боринг! Фердинанд. Мен ўз офицерлик қиличимни қизнинг оёқлари остига ташлайман. Шунда ҳам фикрингиздан қайтмайсизми? Президент. Қилич сеники, ҳам сенда туриб хўрликка кўникиб қолган. Олиб боринг! Олиб боринг дейман! Буйруғимни эшитмадингизми? Фердинанд (полициячилардан бирини итарар, бир қўли билан Луизани ушлар, иккинчи қўли билан қиз кўкрагига қиличини тўғрилар). Ота, рафиқамни сизга ҳўрлатмасдан бурунроқ ўзим қиличимни кўксига ботираман! Хали ҳам фикрингизда қоласизми? Президент. Нима дейман, агар қиличинг ўткир бўлса... Фердинанд (Луизани қўяр, кўкка қўлларини чўзиб тикилар). Ўзинг кўриб турибсан, парвардигор, бутун одамгарчиликнинг ҳамма йўлларини қилиб кўрдим. Фойда бермади!! Энди иблисларча ҳаракат қилиш керак! Майли, сазойи қилингиз, аммо мен шу чоғда (президентнинг қулоғига пичирар)отамнинг қандай қилиб президент бўлиб қолганини бутун пойтахтга ёяман! (Тез кетар.) Президент (яшин ургандай саросима ичида). Нима, нима?! Фердинанд! Тўхтанг, қолдиринг қизни! Фердинанд! (Майор орқасидан тез чицар). УЧИНЧИ П АРДА Download 260.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling