Фсму методи мунозарали масалаларни ҳал этишда ва баҳс мунозаралар ўтказиш учун самарали метод ҳисобланади. Бу метод талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилиш, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга баён этиш, очиқ ҳолда баҳс-мунозара ўтказиш


- ўқитувчи билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдиради


Download 29.51 Kb.
bet3/11
Sana06.09.2023
Hajmi29.51 Kb.
#1673664
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Dars o`tish metodlari

- ўқитувчи билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдиради.
ФСМУ методининг афзалликларига - талабалар ўз фикрини ҳимоя қилиш, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга баён этиш, очиқ ҳолда баҳс-мунозара ўтказиш, шу билан бирга гуруҳ талабаларини ўқув жараёнида эгаллаган билимларини таҳлил этиш, берилган билимларини қай даражада эгаллаганликларини баҳолаш, ҳамда талабаларни баҳс-мунозара ўтказиш маданиятига ўргатади, шулар билан бирга, талабалар тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларини аниқ ва қисқа ҳолатда ифода этиб, тасдиқловчи далиллар ёки инкор этувчи фикрларини баён этишади.
ФСМУ методининг качиликларига: - ФСМУ методини қўллашдан олдин ёритилиши керак бўлган мавзуга оид керакли ўқув воситаларини тайёрлиги, аудитория машғулот ўташи учун мослаштирилган ва жиҳозланганлиги, вақтни чегараланганлиги, машғулот вақтида баҳс-муназара ҳисобидан талабаларнинг шовқуни бошқа гуруҳ талабаларига халақит берилиши киради.
«Йўналишга кириш» фанига ФСМУ методини қўлланилиши.
«Йўналишга кириш» фани бўйича амалий машғулотни олиб борилиш жараёнида қуйидагиларни инобатга олиш керак:
А). Ташкилий қисм.
- давоматни аниқлаш;
- талабаларнинг ўқув мотивларини фаоллаштириш (ФСМУ, кейс, ақлий ҳужум, ўйин машқлари);
- талабаларга бугунги машғулотнинг мавзусини эълон қилиш.
В). Талабаларни машғулотнинг режаси, мақсади, олиб бориш жараёни, бажариладиган ўқув топшириқлари билан таништириш.
С). Мавзуни ўрганиш.
Фаннинг таълимий мақсади: Талабаларга, фаолият давомида шахс билан муҳит ўртасидаги муайян йўналишга эга бўлган ўзаро таъсир кўрсатиш жараёни эканлиги ҳақидаги тасаввурларни ҳосил қилиш, ҳамда фаолиятнинг луғавий маъноси ҳақида тушунча бериш. Шахснинг касбий фаолияти учун зарур бўлган психологик хусусиятларини аниқлай олишга ўргатиш. Одамнинг кўникма ва малакалари шахс фаолиятида намоён бўлишида иборат эканлиги ҳақида тушунча бериш. Эҳтиёжларни бир-биридан фарқлай олишни ўргатиш.
Фаннинг тарбиявий мақсади: Фаолият жараёни инсон ҳаётида муҳим ҳодиса эканлиги, бу эса ўз навбатида инсоннинг мавжуд хавфсизлик турлари орқали одамнинг ақл-идрокини ўстириш, нутқини тараққий эттириш, билимларни чуқур эгаллашга муҳим омил эканлигини тушунтириш. Аниқ мақсадга йўналтирилган фаолият шакли инсонни ҳаётда ҳам фаол бўлишга ундайдиган жараён эканлиги ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Фаннинг ривожлантирувчи мақсади: Инсон фаолиятининг ўзига хослиги ва шахс хусусиятлари билан боғлиқлиги, ижтимоий фаолиятнинг жамият иқтисодиёти ўсишдаги ўрни ва сифатларини тушунтириш. Шахсни ўрганишда кенг қўлланиладиган хавфсизлик турлари ва шахснинг касбий фаолияти учун зарур бўлган хавфсизлик турларини аниқлаш усулларини ўрганишни шакллантириш.
Фанни жиҳозлаш: Инсон фаолияти мавжуд барча соҳалар, таълим йўналишлари билан боғлиқлиги, унинг жамиятдаги функциялари, турлари ва таснифига оид слайдлар, проектор, плакатлар.
Асосий атама ва тушунчалар: Энергетик, мутахассислик фанлари, электр энергетика, ривожланиш истиқболлари, ишлаб чиқариш йўллари, Бўзсув канали, ГЭС, ИЭС, ИЭМ, қувват, трансформатор, энергетика тизими, халқ хўжалиги, эҳтиёж.
«Йўналишга кириш» фанига ФСМУ методини қўллаш жараёнида “«Йўналишга кириш» фани талабаларга нимани ўргатади?” саволини ФСМУ методи технологияси ёрдамида ечамиз, яъни:
Савол
“«Йўналишга кириш» фани талабаларга нимани ўргатади?”
(Ф) Фикрингизни баён этинг
Фикр нуқтаи назардан «Йўналишга кириш» фани бўлғуси энергетиклар, яъни 1-курс талабалари учун мутахассислик фанлари ва “Электр энергетика” йўналишига доир бошланғич маълумотларни тақдим этади деб ҳисоблайман.
(С) Фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг
Масалан, дастлабки маълумотларда: Ўзбекистон энергетикасининг тарихи ва ривожланиш истиқболлари, электр энергияни ишлаб чиқиш йўллари, электр энергетика соҳасидаги ютуқлар.
(М) Кўрсатган сабабингизни исботловчи далил келтиринг
Чунки, Республикада энергетиканинг равнақи йўлида 1923 йил Тошкент шаҳри яқинида жойлашган Бўзсув каналида сув электр станцияси (ГЭС) қурилиши бошланган. 1926 йилнинг май ойида Ўзбекистон энергетикасида биринчилардан, ўша вақтда Ўрта Осиёда энг катта бўлган 2 минг кВт қувватли Бўзсув ГЭСи ишга туширилган эди. Айни вақтда Бўзсув ГЭСини Тошкент трамвайини электр энергия билан таъминловчи дизел электр станцияси билан боғловчи, узунлиги 34 км ли 39 та трансформатор пункти бўлган 6 кв ли кабел тармоғи қурилган эди. Шу тариқа Ўзбекистон энергетика тизимини яратишга асос солинди. Ўзбекистон энергетика тизимининг ўрнатилган қувватлари таркибидаги ИЭСларининг салмоғи 87% ни ташкил қилади. Фарғона ИЭМ 330 минг кВт қувватга, Муборак ИЭМи 60 минг кВт қувватга, Тошкент ИЭМи 30 минг кВт қувватга эга. Республика энергетика тизимининг 3000 МВт қувватли Сирдарё ИЭСси, 1250 МВт қувватли Навоий ИЭСи, 1920 МВт қувватли Тошкент ИЭСи 730 МВт қувватли Тахиятош ИЭСи энг йирик иссиқлик станциялари ҳисобланади. Уларга ҳар бирининг қуввати 150 МВт дан 300 МВт гача бўлган 30 дан ортиқ замонавий энергетик блоклар ўрнатилган. Ҳозирги пайтда қурилаётган Талимаржон ИЭС ининг қуввати 3200 МВт ни ташкил этади. Ўзбекистон энергетикаси Республика халқ хўжалигининг электр энергияга бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш имкониятига эга.
(У) Фикрингизни умумлаштиринг
Шунинг учун, 1-курс талабалари «Йўналишга кириш» фанига доир машғулотлар жараёнида аввало физика фанидан таянч сифатида фойдаланган ҳолда, “Электр энергетика” йўналишига оид бошланғич маълумотларни ўзлаштириб, келгусидаги мутахассислик фанларини ўрганиш учун тасаввур ва тушунчаларга эга бўладилар. Талаба бўлғуси мутахассислиги билан қанчалик қизиқганлигига қараб, унинг талабалик ва муҳандислик ҳаётига шунчалик қизиқиши ортади. Ўқув жараёнида талаба нафақат бўлғуси мутахассислиги бўйича тушунчаларни ўрганади, балки шу билан бирга олий ўқув юртида ишлаш маҳоратини ҳам олади.

Хулоса. Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиқиб шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки ҳар бир шахс (талаба) ўз ҳаёти давомида фаолият жараёнини бошидан ўтказади ва истаса-истамаса хабардор бўлади. Талабаларда «Йўналишга кириш» фани маълум бир билимларга эга бўлиши, уларда кўникма ва малакаларини оширишда хизмат қиладиган педагогик технологияларни ва методларини фаолият жараёни орқали амалга оширади. Бу эса ҳар бир педагогнинг машғулотларини қизиқарли ва самарали бўлишига, ўз олдига қўйган мақсадларига эришишни таъминлайди. Ўшандагина биз ҳар жиҳатдан етук, баркамол шахсни, рақобатбардош кадрларни тайёрлай оламиз ва биз педагоглар ҳам бошқа ривожланган демократик давлатлардаги кадрлар билан бемалол рақобат қила оламиз. Ҳозирда давлатимизнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири ҳам мана шу масаладир.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.


1. Каримов И.А., Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Шарқ НМК, 1997. – 63 б.
2. Расулев А.А., Ҳайдаров М.М., Ўқитишнинг интерфаол методлари: Ўқув қўлланма. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. -47 бет.
3. www.ziyonet.uz



Download 29.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling