Фсму методи мунозарали масалаларни ҳал этишда ва баҳс мунозаралар ўтказиш учун самарали метод ҳисобланади. Бу метод талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилиш, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга баён этиш, очиқ ҳолда баҳс-мунозара ўтказиш


- ўқитувчи талабалар билан бирга баҳс-мунозара мавзусини ёки муҳокама этилиши керак бўлган муаммони ёки ўрганилган бўлимни белгилаб олади


Download 29.51 Kb.
bet2/11
Sana06.09.2023
Hajmi29.51 Kb.
#1673664
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Dars o`tish metodlari

- ўқитувчи талабалар билан бирга баҳс-мунозара мавзусини ёки муҳокама этилиши керак бўлган муаммони ёки ўрганилган бўлимни белгилаб олади;
- ўқитувчи амалий машғулотда аввал ҳар бир тингловчи якка тартибда ишлаши, кейин эса кичик гуруҳларда иш олиб борилиши ҳакида талабаларга маълумот беради;
- машғулот давомида ҳар бир талабага ўз фикрини эркин ҳолда тўлиқ баён этиши мумкин эканлиги эслатиб ўтилади;
- ҳар бир талабага ФСМУ технологиясининг тўрт босқичи ёзилган қоғозлар тарқатилади:
Ф - фикрингизни баён этинг;
С - фикрингизнинг баёнига сабаб кўрсатинг;
М - кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол (далил) келтиринг;
У - фикрингизни умумлаштиринг;
- ҳар бир талаба якка тартибда тарқатилган қоғозни ФСМУнинг тўрт босқичи бўйича ўз фикрларини ёзма баён этган ҳолда тўлдиради;
- ҳар бир талаба ўз қоғозларини тўлатиб бўлгач, ўқитувчи уларни гуруҳларга ажратиш усулларининг биридан фойдаланган ҳолда кичик гуруҳларга бўлиб юборади;
- ўқитувчи ҳар бир кичик гуруҳга ФСМУ технологиясининг тўрт босқичи ёзилган янги қоғозларни тарқатади;
- ўқитувчи кичик гуруҳларга ҳар бирлари ёзган қоғозлардаги фикр ва далилларни умумлаштирган ҳолда тўрт босқич бўйича гуруҳ учун тарқатилган қоғозга ёзишларини таклиф этади;
- кичик гуруҳларда аввал ҳар бир талаба ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништириб, ўтади. Гуруҳ аъзоларининг барча фикрлари ўрганилгач, кичик гуруҳ аъзолари уларни умумлаштиришга киришади;
- гуруҳ аъзолари ФСМУнинг тўрт босқичини ҳар бири бўйича фикрларини умумлаштириб, уни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрадилар;
- фикрларни умумлаштириш вақтида ҳар бир талаба ўз фикрларини ҳимоя этиши ва исботлаши мумкин;
- кичик гуруҳлар умумлаштирилган фикрларини ҳимоя қиладилар: гуруҳдан бир вакил гуруҳнинг фикрини ҳар бир босқич бўйича алоҳида ўқийди (изоҳ бермаган ҳолда). Айрим ҳолларда баъзи бўлимларни изоҳлаши мумкин;

Download 29.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling