Суд мажлиси баённомаси


Download 13.93 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi13.93 Kb.
#1621062
Bog'liq
Эшонқулова Гулноз 17


Суд мажлиси баённомаси


2023 йил 7 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг биносида, очиқ суд мажлисида, шу суд раиси М.Очилованинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Райимовнинг котиблигида, Давронов Ойбекжон Обиджон ўғлининг ўзига оид қарордан норози бўлиб берган шикоятига асосан юритилган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлиси котибига сўз берди.
Судья ёрдамчиси: Суд мажлисига ҳуқуқбузар келган.
Раислик қилувчи суд таркибини таништириб, таркибга нисбатан эътирозлар бор ёки йўқлигини сўради.
Суд таркибига нисбатан эътирозлар бўлмади.
Раислик қилувчи ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлади.
Мен Давронов Ойбекжон Обиджон ўғли - 2002 йил 14 май куни Касби туманида туғилганман, миллатим ўзбек, Ўзбекистон фуқаросиман, маълумотим туггаланмаган олий, бўйдоқман, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганман, ишсизман, Касби тумани “Пандирон” қишлоғида яшайман.
Шахсига оид саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқ ва бурчларини тушунтирди.
Раислик қилувчи саволига ҳуқуқбузар:
-мени ҳуқуқ ва бурчларим тушунарли, адвокат хизматига мухтож эмасман.
Раислик қилувчи Самарқанд вилояти ИИБ ЙХХБ инспекторининг 2023 йил 15 мартдаги RA 23615016935 жарима тайинлаш тўғрисидаги қарорини таништириб, бу ҳақда О.Давроновга сўз берди.
Давронов Ойбекжон Обиджон ўғлининг суддаги кўрсатмаси:
- Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБнинг қароридан норозиман, 2023 йил 7 февраль куни соат 21:27 да Самарқанд вилояти Жомбой тумани М-39 автомобил йўлининг 1068,8-1072,4 км оралиғида ўзимга тегишли «Спарк” русумли 70 Q 474 HA давлат рақам белгили транспорт воситасида 70 км\с тезлик белгиланган жойда 92 км\с тезликда харакатланганликда маъмурий жазо тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган, ҳуқуқбузарлик содир қилинган куни автомашинани бошқармаганман, шу куни автомашинани ўғлим Эшонқулов Асадулла Акрам ўғли тегишли ҳужжатлар асосида бошқарган, менга тайинланган жарима жазосидан озод қилишингизни ҳамда ўғлимга нисбатан қонуний енгиллик беришингизни сўрайман.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи маъмурий иш ҳужжатларини тафтиш қилиб, ўқиб эшиттирди ва ҳуқуқбузардан эътирози бор ёки йўқлигини сўради.
Ҳуқуқбзар ўқиб эшиттирилган ҳужжатлар бўйича эътирози йўқлигини маълум қилди.
Раислик қилувчи маъмурий иш ҳужжатларини ўрганиб, ўз ўрнида қарорни ўқиб эшиттирди, шикоят бериш, протест билдириш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартиби ва муддатини тушунтирди.
Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди.


Раислик қилувчи: М.Очилова


Судья ёрдамчиси: С.Райимов
Download 13.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling