Тиббиёт факультети фаолияти тўғрисида маълумот


Download 22.21 Kb.
bet1/2
Sana02.02.2023
Hajmi22.21 Kb.
#1147360
  1   2
Bog'liq
Tibbiyot fakulteti (2) (3)


Тиббиёт факультети фаолияти тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 12-ноябрдаги ПФ-6110-сонли фармонига биноан Қарши давлат университетида Тиббиёт факультети ташкил этилган. Факультетда 2 та 5510100-Даволаш иши (79 нафар) ва 5510200- Педиатрия иши (73 нафар) таълим йўналишида талабалар таҳсил олмоқда.


Шунингдек, Қарши давлат университети ҳамда Россия федерацияси Нижний Новгород шаҳридаги Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ўртасида 2021 йил 9 июлда имзоланган №2253/31-сонли ҳамкорлик шартномасига асосан 5510100- Даволаш иши (20 нафар) йўналиши ва 5510200- Педиатрия иши (20 нафар) таълим йўналишлари қўшма таълим дастурлари (3+3) асосида очилган бўлиб, вилоятга малакали ва сифатли тиббиёт мутахассислари тайёрлаш йўлга қўйилган. Жами 192 нафар талабалар Тиббиёт факультетида таҳсил олмоқда.

Талабаларнинг умумий сони

192 нафар

Даволаш иши йўналиши

99 нафар

Педиатрия иши йўналиши

93 нафар

Давлат гранти

40 нафар

Тўлов шартнома

152 нафар

Ижтимоий ҳимояга муҳтож

16 нафар

Темир дафтарга киритилганлар

2 нафар
(1 нафар ўғил, 1 нафари қиз)

Аёллар дафтарига киритилганлар

2 нафар

Чин етим талабалар

1 нафар

Ногиронлиги бўлган талабалар сони

9 нафар
(4 нафари ўғил, 5 нафари қиз)

Ёшлар дафтарига киритилган талабалар сони

1 нафар (киз бола)

Тиббиёт факультет учун ҳозирда 3 қаватли ўқув биноси ажратилиб, ушбу бинода 10 та аудитория, 2 та амалий машғулот ва 3 та лаборатория хоналари ташкил этилган. Шунингдек, мазкур таълим йўналиши талабалари дарс машғулотларида Кимё-биология факультетида янгидан жиҳозланган 6 та ўқув лабораториядан фойдаланиш имкони яратилган.


Тиббиёт факультетининг аудиториялари ва лабораторияларини энг сўнгги русумдаги замонавий жиҳозлар, асбоб- ускуналар ва зарур ўқув адабиётлар билан таъминлаш мақсадида 135 турдаги тиббий техник воситалар олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда тиббиёт йўналиши учун 854 млн сўмлик 89 турдаги асбоб- ускуналар ва зарур 48 турдаги тиббиётга оид ўқув адабиётлар харид қилинди.
Тиббиёт факультетига таянч ОТМ ҳисобланган Тошкент тиббиёт академияси томонидан тақдим этилган ”Даволаш иши” ҳамда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти томонидан тақдим этилган “Педиатрия иши” таълим йўналишларини малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари асосида 2021-2022 ўқув йили учун ўқув юкламалари шакллантирилди. Ўқув режадаги фанларни ўқитишда университетда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда вилоятдаги тиббиёт муассасаларидаги илмий салоҳиятли ходимлардан фойдаланиш йўлга қўйилди.
Тиббиёт факультетида ҳозирда илмий салоҳиятга эга 8 нафар PhD, доцент ва 15 нафар ассистент ўқитувчилар талабаларга таълим бериб келмоқда.
Қўшма таълим дастури бўйича onlinе режимда Zoom (зоом) видеоконференция платформаси орқали Приволжск тадқиқот тиббиёт университетининг 10 нафар PhD, доцент ва 2 нафар тиббиёт фанлари доктори, профессор ўқитувчилари таълим бериб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 августдаги 08-04/10390 сонли хатига асосан талабалар амалиётларини ташкил этиш учун Қарши шаҳрида жойлашган 12 та тиббиёт муассасалари белгиланди ва улар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланиб, талабаларнинг мазкур клиникаларда амалиёт ўтишлари йўлга қўйилди.



Download 22.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling