Ушбу қўлланмада берилган хар бир лаборатория машғулоти икки соатга мўлжалланган бўлиб, зарур асбоб ускуналар, реактивлар, ўрганилаётган объект материаллари, иш мазмуни ва уни бажаришга оид қисқача тавсиялар баён этилган


Download 17.26 Kb.
Sana13.03.2023
Hajmi17.26 Kb.
#1265878
Bog'liq
tashqi taqriz. anatomiyadocx

Жиззах давлат педагогика университети Табиий фанлар факулътети Зоология ва анатомия кафедраси ўқитувчилари Норқўзиева Мадина Шароф қизи ва Равшанова Адолат Равшан қизининг «Умуртқалилар зоологиясидан лаборатория машғулоти » » фанидан 60110900- Биология ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналишида II курс талабалари учун ўқув қўлланмасига


Т А Қ Р И З
Ушбу қўлланма Ўзбекистан Республикаси Президентининг Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида (2017 йил 20-апрел, ПК,-2909-сон) ги қарори асосида тайёрланиб, олий ўқув юртларининг биология фани мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжаллаб ёзилган бўлиб, унда лаборатория машғулотларини бажаришда зарурий услубий кўрсатма ва техник воситаларидан самарали фойдалана билиш технологиялари ёритилган. Лаборатория машғулотларини бажариш жараёнида талабалар асосан хайвон организмининг барча физиологик жараёнлари, ўсиши, нафас олиши, қон айланиш жараёнининг ҳамда уларнинг аҳамияти билан танишадилар.
Ушбу қўлланмада берилган хар бир лаборатория машғулоти икки соатга мўлжалланган бўлиб, зарур асбоб ускуналар, реактивлар, ўрганилаётган объект материаллари, иш мазмуни ва уни бажаришга оид қисқача тавсиялар баён этилган. Талабаларга хар бир мавзуга оид фотосуратлар, жадваллар, назарий саволлар ва топшириқлар берилган.
“Умуртқалилар зоологиясидан лаборатория машғулоти” фанидан хайвон танасида содир бўладиган ҳаётий жараёнлар, мураккаб қонуниятлар ва ҳодисалар занжирини ўрганувчи фандир. Хайвон физиологияси , қон айланиш нафас олиш, моддалар алмашиниви ва тириклик асосини ташкил этувчи бошқа ҳаётий кечинмаларни ўрганиш, тахлил қилиш ва уларни одамлар учун фойдали томонга ўзгартириш, тажрибалардан натижалар олишга қаратиш мазкур фаннинг вазифаси ҳисобланади. Бу ўз навбатида препарат тайёрлаш ва микроскопдан фойдаланишни талаб этади
Ушбу қўлланмадан биология йўналиши барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, бакалавриат ва магистратура йўналиши талабалари ва умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари фойдаланишлари мумкин.

Ўз.М.У.Ж.Ф Биотехнология кафедраси


мудири доц. А. Ўролов
Download 17.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling