Фуқаро бинолари конструктив система ва схемалари
Биноларнинг энг нозик жойларини билишнинг аҳамияти
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
5 мавзу БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ЭНГ НОЗИК ЖОЙЛАРИ ВА НУҚСОНЛАРИ
Биноларнинг энг нозик жойларини билишнинг аҳамияти
Бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш тажрибалари шундан далолат берадики, улардаги бузилишлар конструкцияларнинг энг нозик жойларидан бошланади: - цоколнинг отмостка, грунт ва бошқа туташ жойлари; - коммуникация тизимлари қувурларининг кириш ва чиқиш жойлари; - пойдевор ва ертўла деворларида эса грунтларнинг намланиши ва музлаши, деворнинг отмоска билан туташ жойлари, вертикал ва горизонтал гидроизоляциялар, коммуникациялар ўтказиш жойлари ва оралиқлари; - турли материал ва конструкцияларнинг бирикиш жойлари, шу жумладан бўйлама ва кўндаланг деворларнинг ўзаро кесишган жойлари; - темирбетон ораёпма конструкциялардан қувурлар ўтган жойлар, чоклар, ўрта ва деворга таяниш қисмлари; - деворларда ташқи оқова сувларини чиқариб кетувчи қувурлар ўтиш жойлари, карниз, чиқарилган жойлари, балкон, панел чоклари ва дераза оралиқлари (айниқса пастки қаватларда); - конструкцияларда лойиҳада кўзда тутилмаган коммуникациялар учун очиқ жойлар (лойиҳада кўзланмаган плиталар ётқизилганда); - ёғоч тўсинли ораёпмаларда уларнинг деворга таяниш жойлари; - стропиланинг ўрта ва мауэрлатга таянч қисми; - томда ёиғир, оқова сувларини чиқариб кетувчи қувурлар, ендов, қувур туташ жойлари ва бошқа чиқарилган қурилмалар, деворга ўрнатилган ёғоч ва метал конструкцияларнинг ўрнатилган тугунларида, парапед девор ва бошқалар; - томнинг парапед, мўри, том ёмғир, оқова сувлари ички қочириш тизимлари, карниз конструкциялари бирикиш жойлари; - панел деворлар чоклари, бириктирувчи метал деталлари ва боғловчилари; - устунларда пойдеворга ўрнатилган қисми, ўрта қисми, тўсин ва плиталарнинг таяниш тугунлари; - кран ости тўсини таянч қисмлари, устунга маҳкамланган тугунлари, тўсиннинг девор ва полкалар туташ жойлари, релснинг маҳкамланган қисмлари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling