Фуқаро бинолари конструктив система ва схемалари


Биноларнинг энг нозик жойларини билишнинг аҳамияти


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana24.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1117764
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 мавзу БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ЭНГ НОЗИК ЖОЙЛАРИ ВА НУҚСОНЛАРИ

Биноларнинг энг нозик жойларини билишнинг аҳамияти
Бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш тажрибалари шундан далолат берадики, улардаги
бузилишлар конструкцияларнинг энг нозик жойларидан бошланади:
- цоколнинг отмостка, грунт ва бошқа туташ жойлари;
- коммуникация тизимлари қувурларининг кириш ва чиқиш жойлари;
- пойдевор ва ертўла деворларида эса грунтларнинг намланиши ва музлаши, деворнинг отмоска билан
туташ жойлари, вертикал ва горизонтал гидроизоляциялар, коммуникациялар ўтказиш жойлари ва
оралиқлари;
- турли материал ва конструкцияларнинг бирикиш жойлари, шу жумладан бўйлама ва кўндаланг
деворларнинг ўзаро кесишган жойлари;
- темирбетон ораёпма конструкциялардан қувурлар ўтган жойлар, чоклар, ўрта ва деворга таяниш
қисмлари;
- деворларда ташқи оқова сувларини чиқариб кетувчи қувурлар ўтиш жойлари, карниз, чиқарилган
жойлари, балкон, панел чоклари ва дераза оралиқлари (айниқса пастки қаватларда);
- конструкцияларда лойиҳада кўзда тутилмаган коммуникациялар учун очиқ жойлар (лойиҳада
кўзланмаган плиталар ётқизилганда);
- ёғоч тўсинли ораёпмаларда уларнинг деворга таяниш жойлари;
- стропиланинг ўрта ва мауэрлатга таянч қисми;
- томда ёиғир, оқова сувларини чиқариб кетувчи қувурлар, ендов, қувур туташ жойлари ва бошқа
чиқарилган қурилмалар, деворга ўрнатилган ёғоч ва метал конструкцияларнинг ўрнатилган
тугунларида, парапед девор ва бошқалар;
- томнинг парапед, мўри, том ёмғир, оқова сувлари ички қочириш тизимлари, карниз конструкциялари
бирикиш жойлари;
- панел деворлар чоклари, бириктирувчи метал деталлари ва боғловчилари;
- устунларда пойдеворга ўрнатилган қисми, ўрта қисми, тўсин ва плиталарнинг таяниш тугунлари;
- кран ости тўсини таянч қисмлари, устунга маҳкамланган тугунлари, тўсиннинг девор ва полкалар
туташ жойлари, релснинг маҳкамланган қисмлари.




Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling