Фуқаро бинолари конструктив система ва схемалари
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
5 мавзу БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ЭНГ НОЗИК ЖОЙЛАРИ ВА НУҚСОНЛАРИ
5-мавзу. БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ЭНГ НОЗИК ЖОЙЛАРИ ВА НУҚСОНЛАРИ. Режа: 1. Бино конструкцияларининг энг нозик жойлари. Ер ости иншоотларнинг энг нозик жойлари. 2. Энг нозик жойларни билишнинг аҳамияти. 3. Бино ва иншоотлар нуқсонларининг классификацияси. 4. Бино конструкцияларининг нуқсонлари. 5. Бино нуқсонининг белгилар бўйича турлари. 6. Нуқсон характера бўйича турлари. 7. Нуқсон хавфлик даражаси бўйича турлари. 8. Нуқсонларни аниқлашшнинг аҳамияти. Бино деворларининг бириккан жойлари, бурчаклари, горизонтал ва вертикал конструкцияларнинг чоклари, том ёпмасидаги сув қочириш новларининг конструкциялар билан туташган жойлари, коммуникацияларни деворлардан ўтган жойлари, кўпроқ намланадиган жойлар, горизонтал ва вертикал гидроизоляция туташган жойлар энг нозик жойлари ҳисобланади. Бўлиб ўтган зилзилалар оқибатларини таҳлил қилиш натижалари, агарда сейсмик мустаҳкамликка тўғри ҳисоблаш ва лойиҳалаш ишлари қурилиш қоидаларига тўлиқ амал қилганда бино ва иншоотлар сейсмик таъсирларга етарли даражада қаршилик кўрсата олишини кўрсатади. Табиийки, турли конструктив системали биноларнинг ҳар қайсиси сейсмик таъсирларга турлича қаршилик кўрсатиши билан ажралиб туради. Ушбу мавзуда ғишт деворли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминловчи асосий конструктив чоралар билан танишамиз. Ғишт деворли бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган чоралар билан танишишда, ушбу конструктив системали биноларнинг зилзилалар пайтидаги ҳолатларини таҳлил қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Бўлиб ўтган кучли зилзилалар оқибатларини ўрганиш, бино ва иншоотлар конструкция ва элементлари ҳолатларини таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларга олиб келди: - бинолар простенкаларида (икки дераза орасидаги девор) зилзила пайтида қия ёки кесишувчи қийшиқ дарзлар пайдо бўлади ва ушбу дарзлар простенка ўртасида ўсиб боради, бурчакларга томон камайади; энсиз простенкаларда дарзлар кам содир бўлади (уларни хатто кўз билан илғаш қийин) ва улар кўпинча горизонтал йўналишда содир бўлгани (простенка юқориги ва пастки чокларда) кузатилади; - биноларда горизонтал ва қийшиқ дарзлар бино баландлиги бўйича ҳар хилда тақсимланган; Баъзи ҳолларда бино пастида дарзлар кўп кузатилса, айрим ҳолларда аксинча, ҳолат кузатилган; - ғиштдан қурилган биноларда энг кўп содир бўладиган бузилишлар бино бурчаклари бузилишларидир. Бундай бузилишлар деворлар текислигида таъсир қилувчи кучлардан (ёки битта девор текислигида) бир вақтда юкланишдан содир бўлади. Иккала ҳолда ҳам бир томондаги девор иккинчи томондагини итаради; - кўп ҳолларда бино ташқи бўйлама деворлари ички деворларга нисбатан кам шикастланади. Буни ички деворлар бикрлигининг юқорилиги билан тушунтириш мумкин. Ички деворларда дераза ўринлари бўлмаганлиги учун улар асосан силжишга ишлайди (яъни уларда силжиш деформацияси содир бўлади) бу вақтнинг ўзида тор ташқи простенкаларда маълум даражада кўндаланг эгилиш ҳам содир бўлади. Дераза ўринлари бўлмаган деворларнинг силжишдаги чегаравий қийматлари простенкаларнинг эгилишидаги чегаравий қийматларидан кичкина бўлганлиги шикастланишга сабаб бўлади; - қурилишдаги олиб бориладиган иш сифати қанчалик паст савияда бўлса, зилзила пайтида шикастланиш даражаси шунча юқори бўлади; - бино статик ҳолатида нотекис чўкиши ва бошқа сабаблар туфайли шикастланишлар содир бўлган биноларнинг сейсмик мустаҳкамлиги кескин камаяди. Ғишт деворли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш чоралари юқоридаги зилзилалар оқибатларини ўрганиш туфайли қабул қилинган хулосалар асосида амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади. Биноларни лойиҳалашда, биринчидан, зилзила пайтида алоҳида конструктив элементларнинг биргаликда ишлашини таъминлаш мақсадида улар орасидаги боғланишларнинг кучайтирилиши, иккинчидан, юк кўтарувчи конструкцияларнинг статик ҳамда динамик мустаҳкамлигини оширишга қаратилиши лозим. Барча юк кўтарувчи конструкциялар (бўйлама ва кўндаланг деворлар, ораёпма ва шу каби конструкциялар) бир-бирига мустаҳкам боғланган ҳолда ушбу бино ёки иншоот сейсмик кучлар таъсирига фазовий конструкциялар системаси сифатида қаршилик кўрсатади. Агарда конструкциялар орасидаги боғланишлар етарли мустаҳкамликда бўлмаса, конструкцияларнинг зилзила пайтида ажралиб кетиши ва ҳатто қулаши мумкин. Биноларнинг фазовий бикрлигини таъминлашда айниқса конструкцияларнинг роли муҳим. Ораёпма конструкциялари горизонтал диафрагма ҳамда бино юк кўтарувчи конструкциялари ўртасида сейсмик кучларни тақсимлайди ва бино юк кўтарувчи конструкциялари орасидаги сейсмик кучлар тақсимланиши ва бино сейсмик мустаҳкамлиги ораёпма конструкцияси бикрлигига боғлиқ бўлади. Юқорида қайд қилинганидек, ғишт деворли биноларда энг нозик жойлари бўйлама ва кўндаланг деворларнинг туташув жойлари ҳисобланади. Икки йўналишдаги деворларни бир-биридан ажратувчи ёки аксинча интилувчи зўриқишлар шу жойларда тўпланади. Шунинг учун икки йўналишдаги деворларнинг боғланишини кучайтириш мақсадида деворларнинг туташув жойларидаги горизонтал чокларга сим тўр ётқизилади. Сим тўрларнинг узунлиги 1,5м бўлиб, 7-8 балли сейсмик актив регионларда девор баландлиги бўйлаб – ҳар 70см дан, 9 балли регионларда - ҳар 50см дан жойлаштирилади 1 – расмга қаранг. Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини темир-бетон камарлар ишлатиш орқали оширишни К.С.Завриев таклиф қилган. Ушбу антисейсмик камарлар сим тўрлар билан биргаликда барча бўйлама ва кўндаланг (ички ва ташқи) деворлар бўйлаб ўтказилади ва ҳар бир қаватнинг ораёпма ва томёпма сатхида ётқизилади. Бу конструктив ечим девор ва ёпмалар билан чамбарчас боғланиб, ягона ёпиқ системани ташкил қилади. Деворларнинг ўз текислигида сейсмик кучларга қаршилик кўрсатишини, ёпма конструкциялар бикрлигини оширишда антисейсмик камарлар биринчи даражали рол ўйнайди 2 – расмга қаранг. Антисейсмик камарлар барча йўналишда ғишт деворнинг боғланишларини мустаҳкамлайди, дарзлар пайдо бўлишига қаршилик кўрсатади ҳамда зилзила пайтида вужудга келувчи кўндаланг куч (унга Ғишт девордаги антисейсмик камар сейсмик таъсирлар остида девор ва ораёпмаларнинг биргаликдаги ишлашини таъминлайди, ҳамда уларни фазовий конструкцияларга бирлаштиради. Антисейсмик камарлар бўйлама ва кўндаланг деворларга бутун периметр бўйлаб ётқизилади. Юқори қаватнинг антисейсмик камарлари девордан чиқиб турувчи вертикал арматураларга боғланади. Монолит темирбетон ёпмалар бино деворларига бутун контур бўйлаб таянган бўлса, у ҳолда бу ёпмалар сатҳида антисейсмик камарлар ўрнатмаса ҳам бўлади. Антисейсмик камарлар, одатда, деворнинг бутун қалинлиги бўйича ётқизилади, агар ташқи деворларнинг қалинлиги 510мм ва ундан ортиқ бўлса, камарлар кенглигини 100-150мм га қичрайтириш мумкин. Камар баландлиги 150мм дан, бетон синфи В12,5 дан кам бўлмаслиги лозим. Антисейсмик камарларнинг бўйлама арматураси ҳисобий сейсмиклик 7-8 балл бўлса - 4Ø10А-I, 9 баллда - 4Ø12А-I, 9 дан юқори ва 9* баллда - 4Ø14А-I синфли арматурадан кам бўлмаслиги лозим. Антисейсмик камарлар узунасига ҳар 25-40см. дан Ø6А-I синфли кўндаланг арматура билан боғланади. Бино деворларининг туташув жойларининг арматуралар ёрдамида қўшимча мустаҳкамланиши ҳамда антисейсмик камарнинг айрим деталлари 2 расмларда кўрсатилган. Бино ва иншоотларни қабул қилиш ва уларнинг ишлаш тажрибасини умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида уларнинг ҳар бир тури муайян характерли заифликларга эга бўлиб, у ердан уларнинг бузилиши бошланади. Одатда бу турли хил материаллар, тузилмалар ва улардаги дарзлар, бирикиш тугунлари ва бошқалар 5 ÷ 7 – расмларга қаранг. Бу заиф жойларни ҳар бир турдаги иншоотда ўз вақтида аниқлаш ва лойиҳани ишлаб чиқиш, қуриш, қабул қилиш ва техник эксплуатация вақтида уларга яқиндан эътибор бериш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, операцион тажрибани умумлаштириш натижаларига асосланиб, муҳандислик-техник ходимларнинг техник тайёргарлигини таъмирлаш харажатлари, биноларни лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш босқичларида ишлаб чиқишда муайян компонентларнинг сифатини яхшилаш усуллари бўйича тизимли равишда олиб бориш муҳимдир. Бу ерда учта турдаги иншоотларнинг характерли заифликлари келтирилган. Схемаларни аналог сифатида ишлатиб, уларнинг материаллари, иншоотлари тўғрисидаги аниқ маълумотларни ҳисобга олган ҳолда бошқа турдаги конструкциялардаги бундай жойларни аниқлаш ва зарарни олдини олиш ёки йўқ қилиш чораларини кўриш мумкин. 1. Томда: томни қувурлар ва бошқа тузилмалар билан бирикган жойлари, ичкаридан сув кетиш тизимини бирикган жойлари; корнизлар, ендовалар, иссиқлик изоляцияси, томнинг ҳимоя бўёқлари. 2. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling