Фуқаро бинолари конструктив система ва схемалари


Конструкцияларнинг нуқсонлари


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana24.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1117764
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 мавзу БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ЭНГ НОЗИК ЖОЙЛАРИ ВА НУҚСОНЛАРИ

Конструкцияларнинг нуқсонлари
Нуқсон – бу бино конструкциянинг маълум бир параметрларининг,
норматив хужжат (ҚМҚ, ГОСТ, O’zDSt) ёки лойиҳа талабларига
мос келмаслигидир.
Масалан: Ғишт девор теримидаги чокларнинг қалинлигини ошиб
ёки камайиб кетиши; Ғишт девор теримидаги чокларнинг қоришма
билан тўла тўлдирилмаслиги 9 – расмга қаранг; Темирбетон
конструкцияларда арматуранинг кўриниб қолиши 8, 10 ва 11 –
расмларга қаранг; Қурилиш ва таъмирлаш жараёнида ишларни
мутахассис бўлмаган одамларнинг бажариши 12 ÷ 15 – расмларга
қаранг. Конструкцияда арматуранинг лойиҳада белгиланганидан
паст синфини қўлланилиши нуқсон бўлиб, бунинг натижасида
элементнинг эгилиб, унда дарзлар ҳосил бўлиши ҳодисаси –
шикастланишдир. Демак, одатда конструкциянинг нуқсонли ҳолати
уни шикастланишга олиб келади ва бу ҳолат охир-оқибат
конструкциянинг бузилиши ёки авария ҳолатига олиб келиши
мумкин.
Нуқсонларни қуйидаги кўрсаткичлар бўйича турларга ажратиш
мумкин.


Нуқсонларни хавфлилик даражаси бўйича турлари.
Нуқсонлар конструкциялар ишидаги хавфлилик даражаси бўйича уч тоифага ажратилади:
жиддий, салмоқли ва салмоқсиз.
Жиддий
хавфлилик
даражаси
тоифасидаги
нуқсонлар
мавжуд
конструкциялар
эксплуатация учун кескин хавфлилиги туфайли рухсат этилмайди.
Салмоқли хавфлилик даражаси тоифасидаги нуқсонлар конструкцияларнинг эксплуатация
кўрсатгичларига ва натижада эса унинг умрбоқийлигига муҳим таъсир ўтказсада, бундай
жиддий нуқсонга эга бўлмаган буюмларни маълум шароитларда қўллаш лозим.
Салмоқсиз хавфлилик даражаси тоифасидаги нуқсонлар конструкция ишига ва унинг
умрбоқийлигига нормал шароитларда ўз таъсирини ўтказмайди.
Нуқсонлар категорияси конструкцияларда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни ва
унинг умрбоқийлигини белгилаб беради. Аниқланган нуқсонлар тикланадиган ва
тикланмайдиган турларга ажратиладилар. Тикланадиган нуқсонли имкониятга эга
конструкциялар иқтисодий жиҳатдан мақбул. Тикланмайдиган нуқсонли конструкциялар
натижада келиб чиқадиган барча оқибатлар эвазига яроқсиз ҳисобланади.
Энг хавфли нуқсонлар асос, пойдевор ва деворда, яъни асосий юк кўтарувчи
конструкцияларида бўлса, улардаги нуқсонларнинг мавжудлиги конструкцияларни
деформацияланишига олиб келади ва бинонинг бузилишига имкон яратади.
Пардадеворлардаги ёки юк кўтармайдиган конструкциялардаги нуқсонлар унчалик хавфли
бўлмайди, бироқ улар хона ёки бино эксплуатацион сифатини пасайтиради.
Бинонинг емирилиши қуйидаги нуқсонлар эвазига тезлашиб боради: қидирув-тадқиқот ва
лойиҳа ишларида, конструкцияларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш жараёнидаги ва қурилиш
жараёнида йўл қўйилган хатоликлар, худди шундай бинони эксплуатация қилиш
қоидаларини бузилиши.
Нормал шароитларда бинолардаги нуқсонлар қидирув-тадқиқотчилар, лойиҳачилар,
қурувчилар, бинони эксплуатацияга қабул қилувчи ходимларнинг бепарволик билан йўл




Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling