Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси Э. Рузимовга


Download 14.38 Kb.
Sana26.03.2023
Hajmi14.38 Kb.
#1297203
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Фуқаролик ишлари бўйича Боғот
туманлараро судининг раиси Э.Рузимовга
Хива шаҳар "Газчи" маҳалласи 12-уйнинг
2-хонадонида яшовчи фуқаро Исмоилова
Мукайте Абдишериповна томонидан
Фукаролик ишлари буйича Богот
Туманлараро cудининг 2022 йил
13 сентябрдаги 2-2203-2202/9611-сонли суд буйругига

ЭЪТИРОЗ
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2022 йил 06 октябрдаги 2-2203-2202/9611-сонли суд буйруғига асосан ундирувчи Хива Калта минор МЧЖнинг аризасига биноан қарздор яъни мен Исмоилова Мухаййе Абдишериповнадан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларининг мажбурий бадаллар ва тўловларидан қарздорликни ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилган. Куйидагиларга асосан суд буйруғидан норозиман ва эътироз билдираман. Биринчидан: Ундирувчининг кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларининг мажбурий бадаллар ва тўловларидан қарздорликни ундириш бўйича чиқарилган суд буйругидан норозиман, чунки аризасида келтирилган важлари умуман асоссиз.


Шунингдек, суд буйруғи чиқарилган пайтида мен судга чақирилмасдан хабардорсиз қолганман ва менга ҳеч қандай огоҳлантириш хати берилмаган ушбу суд буйругини 2023 йил 13 январь куни почта орқали келган суд буйруғи ва телефонимга келган смсдан хабар топдим.
Бундан ташкари бугунги кунда "Хива Калта минор" МЧЖ ва мен билан хеч кандай ва мен мажбурий бадаллар тўлаш мажбуриятини ўз
шартнома имзоланмаган зиммамга олмаганман.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Богот туманлараро судининг 2022 йил 13 сентябрдаги суд буйруғида менинг яшаш манзилим Хива шаҳар "Гиламчи" маҳалласи деб кўрсатилган.
Ваҳоланки, менинг яшаш манзилим Хива шаҳар "Газчи" маҳалласи Элобод кўчаси 12-уйнинг 2-хонадон ҳамда менинг бокувчим йўқлиги сабабли оилам ижтимоий химоя ягона реестрида туриб кам таъминланган деб эътироф этилган.
Фукаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2022 йил 13 сентябрда чикарилган суд буйруғини бекор қилиш ишни менинг иштирокимда кўриб чиқишингизни сўрайман.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 238-239-моддасига асосан Судья суд буйруги чикаргандан кейин кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга жўнатиши қайд этилган.
Аммо суд томонидан ушбу қонун талаблари бузилиб, менга шу пайтга қадарли суд буйруғидан кўчирма жўнатилмаганлиги сабабли суд буйруғига эътирозни 10 кунлик муддат ичида судга тақдим қилишни имкони бўлмади.
Шунинг учун ҳамда қонун талабларига кўра 2022 йил 13 сентябрдаги 2-2203- 2202/9611-сонли суд буйруғини бекор қилиб, ижрони тўхтатишингизни сўрайман.
Илова:
Суд буйруги нусхаси,
Паспорт нусхаси,
Почта харажати квитанцияси.
Карздор: Исмоилова Маухаййё Абдишериповна
Download 14.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling