Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун тумани судига Даъвогар: Жўраев Бахром Ҳакимович, яшаш манзилим Бойсун тумани Мустақиллик мфй жавобгар


Жўраев Б.Х. ___________ ____ _____ 2023-йил


Download 72.5 Kb.
bet2/2
Sana19.04.2023
Hajmi72.5 Kb.
#1361773
1   2
Bog'liq
Бахром тағо

Жўраев Б.Х. ___________ ____ _____ 2023-йил

Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун тумани судига
Иш бўйича жавобгар Жўраев Бахром Ҳакимовичнинг
ЁЗМА КЎРСАТМАСИ
Мен ўзимга тегишли бўлган Бойсун тумани “Мустақиллик” МФЙдаги уйимда савдо дўкони ташкил қилганман, ушбу ер участкам ва ундаги савдо дўконим Бойсун тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” хизматининг 2015 йил 10 февралдаги гувохнома рақами SV 0001931 ва SV 0001920 га асосан давлат рўйхатидан ўтган, савдо дўконимнинг умумий майдони 40 м 2 ни ташкил қилади.
Мен“Якка тартибдаги тадбиркор” сифатида ушбу савдо дўконимни ўғлим Ҳакимов Сафар Бахром ўғлининг номига, Бойсун тумани “Халқ банк”идан олинган кредит таъминоти учун “гаров”га қўйганман. Гаровга қўйилган мулкимни Денов туманида жойлашган “Денов бахолаш корхонаси” МЧЖ орқали бахолаттирганман, ушбу мулким умумий ер майдони билан биргаликда 172.378.269 сўмга бахоланган, ер участкаси 40 м2 кадастр паспорти рақами № 190308031000830009000, 10.02.2015 йилда Per № 252-6/09-18 билан тасдиқланган.2021 йилда ушбу савдо дўконим Бойсун тумани Ҳокимияти буюрмасиа кўра, “Сурхондарё бахолаш ва консалтинг маркази” МЧЖ ходимлари томонидан мени розилигимсиз, менга хабар қилинмасдан 89.037.073 сўмга бахоланган.Бу бахолаш хужжатларини менга тақдим этмасдан, Бойсун тумани Ҳокимлигига юборилган, мен ушбу бахолаш хужжатлари учун пул тўламаганман, бахоловчи ташкилот билан шартнома тузмаганман, шартномадаги имзо ҳам менга тегишли эмас, имзо қўймаганман. Бойсун тумани Ҳокимлиги, туман Кадастри, туман Архитектура бўлими ходимлари мени мажбурлаб, “пулингиз қайтиб кетади” деб мени туман Нотариусига олиб боришди, мен нотариусга бу дўкон кредит гарови сифатида “гаров”га турганлигини айтганман, нотариус эса “Халқ банк”идан рухсат олиб келинг мени деб мени банкга юборди, Бойсун тумани “Халқ банк”и ходимлари эса менга, “агар кредитни муддатидан илгари тўласангиз, рухсат берамиз бўлмаса рухсат бера олмаймиз, агар гаровга турган дўконни бизнинг рухсатимизсиз бузадиган бўлсангиз, сизни судга берамиз” деб жавоб беришди.
Мен бу ҳақда ўша вақтнинг ўзида нотариусга бориб унга ҳолатни тушунтирганман, лекин шунга қарамасдан нотариус таъқиқда турган дўкон биносини, уни банк кредити таъмииноти сифатида гаровда турганлигини билгани ҳолда, “биз Бойсун туман Ҳокимияти билан келишдик” деб “келишув шартномаси”ни ёзиб берди. Ҳаттоки таъқиқни текшириш учун 67.000 сўм пулни ҳам менга қонуний тартибда тўлаттирди. Лекин нотариус тузган шартнома билан танишиб чиқадиган бўлсак, гарчи бузиладиган дўкон майдони 40 м2 бўлсада, натариус шартномада 295 м кв ва 40 м кв жами 335 м кв ёзилган. Агар бу 335 м кв тўғри бўлса менга таллуқли кадастр хужжатларда мавжуд болган қўшимча иншоатлар ва турар уйимдан 16,75 метр гача бузилиши кўрсатилган бўлади.Бу дегани яшаш уйимдан 5,75метр бузилиши тўғри келадими.Бу яшаш уйимни ҳам бузилади деганику мана бу натариус шартномани ноқоқнуний эканлигини исботи.Ҳокимият ходимлари натариус шартномаси қонуний деяпти.Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса қўшниларимдан Саидов Музаффар,Раҳмонов Жамол,Рахмонов Расул,Ражабов Камол,Саидов Мухиддин,Хайдаров Боходир,РажабовХасанларга натариус шартномаси тузилмасдан тўғридан тўғри маблағ пластик карточкаларига маблағ ўтказилиб берилган.Бу холат қайси қонунга тўғри келади.
Кредит шартномаси 2024 йил апрель ойигача мўлжалланган график хужжати банк томонидан тасдиқланган эди, ҳозирги кунда Бойсун тумани Ҳокимияти ходимлари, ноқонуний нотариус хужжатига асосланиб тузилган келишув битимини асос қилиб, мендан савдо дўконимни бузишимни талаб қилишмоқда, агар мен ушбу дўконни бузадиган бўлсам банк томонидан “гаров”да турган гаров таъминотини бузганлигим сабабли жавобгар бўламан, шунингдек агар савдо дўконим бузиладиган бўлса, менинг тадбиркорлик фаолиятим ҳам тўхтаб қолади, банкдан олган кредимизни ҳам шу тадбиркорлик фаолиятимиз орқасидан келадиган даромад ҳисобидан тўлаб келамиз, бундан кўриниб турибдики, гаров таъминоти сифатида банкда гаровда турган савдо дўконимни бузсам, жавобгарликка тортиламан, Халқ банкидан олган кредитни қайтара олмасам бундан мен ҳам давлатнинг банки ҳам зарар кўради, лекин мен ушбу ҳолатни шу кунга қадар Бойсун тумани Ҳокимияти ходимларига ҳеч тушунтира олмаяпман, уларнинг топган гаплари “нима сабабдан ҳисобингизга келиб тушган пул маблағини олдингиз” деб сўрашади, мен ушбу пул маблағини гаровга турган савдо дўконим учун тўланиши лозим бўлган тўловнинг бир қисми бўлса керак деб ўйлаганман. Шу кунга қадар ҳолатга қонуний тартибда ёндошиб, менга амалий ёрдам беришларини сўраб давлат юқори турувчи орган рахбарлари номларига бир неча маротаба мурожаат қилганман, лекин минг афсуски менинг қилган мурожаатларимга ҳозирги кунга қадар ижобий ёрдам кўрсатилмади, юқорида айтиб ўтганимдек Бойсун тумани Ҳокимияти мендан гаровга турган мулкимни бузишимни талаб қилиб келишмоқда.Менга қўшни бўлиб яшовчи қўшним Ноқобилова Зайнаб Сурхондарё вилояти бахолаш ва консалтинг МЧЖни ҳисоб китобидан норози бўлиб, бошқа бахолаш корхонасига мурожаат қилиб, Сурхондарё бахолаш ва консалтинг маркази ҳисоблаган 223.000.000 сўмни, 365.000.000 сўмга қайта бахолатди, демак бундан кўриниб турибдики, бахолаш ишлари ҳам қонуний тартиб амалга оширилмаган.
Ҳурматли суд, агарда Бойсун тумани Ҳокимияти, мен кредит олаётганимда ўзим рози бўлиб имзолаган,“Денов бахолаш корхонаси” МЧЖ томонидан тасдиқланган 172.378.269 сўмни ва Сурхондарё бахолаш ва консалтинг маркази томонидан ноқонуний тарзда мени розилигимсиз тузилган 89.039.073 сўмлик нархни фарқи 83.039.073 сўмни ҳозирги пайтдаги кўтарилиш қиймати билан тўланса, биз банкдан олинган кредит тўловни дархол ёпиб, савдо дўконини бузсак тўғри ва қонуний бўларди. Бу хақда мен Бойсун тумани Ҳокимига, Президент порталига, Осий тараққиёт банкига ёзма равишда мурожаат қилганман, шундан сўнг туман Ҳокимияти ходимлари менга нисбатан қўпол муомилада бўлиб, мендан дархол савдо дўконимни таъқиқдан чиқаришимни, бошқа мулк топиб гаровга қўйишимни талаб қилишмоқда, бу ҳолатга эътиборсизлик оқибатида қанча қанча тадбиркорлар ўз фаолиятларини тиклолмай банкрот бўлиб қолмоқдалар. Бойсун тумани Ҳокимининг 21 февраль 2023 йилдаги 01-0/18737 сонли Президент ишонч телефони орқали қилган мурожаатимга берган жавоб хатида, мени “Денов бахолаш корхонаси” МЧЖ томонидан, 2018 йилда тузилган бахолаш хужжатлари ва савдо дўконимни таъқиқда турганлиги ҳақида, Сурхондарё бахолаш ва консалтинг маркази билан шартнома тузмаганлигим, ҳаттоки бахолаш учун пул тўламаганлигим, ҳақида умуман фикр билдирилмаган. Meн Бойсун тумани Ҳокимияти ходимларидан, Сурхондарё бахолаш ва консалтинг маркази томонидан бахоланган хужжатларни кўрсатишларини сўрадим, менга кўрсатилган хужжатда гўёки мен Сурхондарё бахолаш ва консалтинг маркази билан 2020 йил 29 январда 68/27-сонли шартнома тузганлигим кўрсатиб ўтилган. Шуни маълум қилмоқчиманки мен мазкур шартномани тузмаганман, шу сабабга кўра Ҳокимият ходимларидан мени мазкур шартнома билан таништиришларини сўрадим, лекин минг афсуски менга мазкур шартнома шу кунга қадар кўрсатилмаяпти. Менга Ҳокимият бахолаш ташкилоти билан шартнома тузади деб айтишди, агар Ҳокимият бахолаш корхонаси билан ўзи шартнома тузадиган бўлса, бундан зарар кўрган фуқароларни розилиги олинмаса, хохласанг ҳам хохламасанг ҳам шу пулни оласан деб мажбурласа бу ҳолат албатта адолатдан бўлмайди. Давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер участкалари ёки унинг бир қисмини олиб қўйиш Вазирлар Махкамасининг 2019 йилдаги Қарорида зарар кўрган хонадонлар эгаларининг розилиги олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Туман ҳокимининг жавоб хати ва Сурхондарё бахолаш ва консалтинг маркази сохта шартномаси илова қилинмоқда, Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги № 811-1 сонли “бахолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунини 12-моддасида “бахолаш объекти, бахолаш учун асос шартнома яъни фуқаро билан тузилган шартнома ҳисобланади”-дейилган.Ҳозирги кунда 2023 йил 21 февралда Бойсун тумани Ҳокими томонидан мурожаатимга берилган жавоб хатида, агар норози бўлсам юқори турувчи органга мурожаат қилишим мумкинлиги тушунтирилган, Ҳоким ўринбосари Х.Рамазонов эса 2023 йил 23 февралда 03-21/05-сонли хат билан гаровда турган мулкимни мажбурий тартибда бузиб ташланиши ҳақида огохлантириш хати бермоқда, 2024 йил апрель ойига қадар кредит таъминоти сифатида Бойсун тумани “Халқ банк”ида, “гаров”да турган мулкимни қайси қонун талабига асосан бузишлари мумкин.Зеро, “Давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши мунособати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги ”Низомнинг 8-бандида“ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг куйидаги турлари берилиши шарти билан амалга оширилади, яъни бузиладиган уйлар, бошқа иморатлар иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш. Шунингдек ер участкасини олиб қўйиш мунособати билан мулкдорларга етказилган зарарни қоплаш, ер участкаси давлат ва жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарларни тўлалигича қоплаш”-лозимлиги кўрсатиб ўтилган.Шу низомнинг 10-бандида “уйлар, иморатлар ва иншоотларни, шунингдек олиб кўйилаётган ер участкаларидаги кўп йиллик дов- дарахтларни бахолаш бахоловчи ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади, бахолаш тўғрисидаги ҳисобот комиссияга берилади”-дейилган.Ўзбекистон Республикасининг 29.06.2022 йилдаги ЎРҚ-781-сонли “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-тамойиллари тўғрисида” ги Қонунининг 18-моддаси “Ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни рад этиш” тартиби кўрсатиб ўтилган бўлиб, унда “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгесининг, махаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди, ер участкасини олиб қўйилиши мунособати билан сарф-харажатлар кутилаётган натижага эришиш учун нооқилона бўлганда”-дейилган.Шу қонуннинг 23-моддаси, “Ер участкаси олиб қўйилиши мунособати билан бериладиган компенсация”, унда “қуйидагилар компенсация қилинади”- дейилган, яъни “олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати, ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда”-дейилган.Бундан кўриниб турибдики, мен тадбирорлик фаолиятимни олиб бораётган савдо дўконимни бузаётганликлари учун Бойсун тумани Ҳокимияти менга бой берилган фойдамни ҳам тўлаб бериши лозим бўлади.
Юқоридагилапрни инобатга олган ҳолда, даъвогар Бойсун тумани Ҳокимиятининг даъво талаблари ноқонуний ва асоссиз бўлганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад этишингизни, даъвогардан менинг фойдамга 83.341.196 сўм ундириб беришингизни сўрайман.

Жўраев Б.Х. ______________ ____ _____ 2023-йил
Download 72.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling