Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига Даъвогар: Янгибоева Зухра Таджидиновна


Download 21.27 Kb.
Sana25.03.2023
Hajmi21.27 Kb.
#1295255
Bog'liq
ажрим2


Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига
Даъвогар: Янгибоева Зухра Таджидиновна
манзили: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар,
Умид МФЙ, Бирлик кўчаси, 26А-уй
телефон: +99899 616-01-03

Жавобгар: Янгибоев Жахонгир Абдурахмонович
манзили: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар,
Умид МФЙ, Бирлик кўчаси, 26А-уй
телефон: +99891 779-01-02

ДАЪВО АРИЗА
(никоҳдан ажратиш тўғрисида)

Биз, Янгибоева Зухра Таджидиновна ва жавобгар Янгибоев Жахонгир Абдурахмонович билан 2005 йил 17 август куни қонуний никоҳдан ўтганмиз. Никоҳимиз тузилганлиги ҳақида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар ФХДЁ бўлимида 402-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган.


Биргаликдаги турмушимиздан 2 нафар, яъни 13.01.2007 йилда туғилган Абдурахмонов Камронбек Жахонгир ўғли (туғилганлик ҳақида гувоҳнома I-TN №0142297-сон, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани ФХДЁ бўлими томонидан берилган) ҳамда 12.01.2014 йилда туғилган Абдурахмонов Имронбек Жахонгир ўғли (туғилганлик ҳақида гувоҳнома I-TN №0542488-сон, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани ФХДЁ бўлими томонидан берилган) исмли фарзандларимиз дунёга келган.
Жавобгар Янгибоев Жахонгир Абдурахмонович билан келишиш ҳамда яшаш имкони умуман йўқлиги, ўзаро характерларимиз ва дунёқарашларимиз тўғри келмаганлиги, мунтазам келишмовчиликлар бўлиб турганлиги, оилани сақлаб қолиш учун қилган харакатларим зое кетганлиги, жавобгар билан 2018 йилдан буён эр-хотинлик муносабатларимиз тугатилганлиги, ўртамизда эр-хотинлик қадриятлар қолмаганлиги сабабли оилани тиклашни имкони йўқ.
Биз жавобгар билан оилани тиклашни қатъий хохламаймиз, чунки ўртамизда эри-хотинлик қадриятлар умуман қолмаган, шу сабабли оилани тиклашнинг имкони йўқ. Оиламиз буткул барбод бўлган. Шу сабабли мен жавобгар билан қонуний никоҳдан ажрашмоқчиман, келгусида жавобгар билан эр-хотин бўлиб, бир оилада яшашни имконияти йўқ деб ҳисоблайман.
Жавобгар билан биргаликдаги мулкни бўлиш, моддий таъминот ҳақида низо мавжуд эмас.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, суддан


СЎРАЙМАН:

Жавобгар Янгибоев Жахонгир Абдурахмонович билан ўртамизда 2005 йил 17 август куни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар ФХДЁ бўлимида 402-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратишингизни (I-TV №0010092).


Даъво аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан



  1. Давлат божи ва почта харажатлари тўлов паттаси

  2. Даъво ариза нусхаси

  3. Паспорт нусхалари

  4. Фарзандларимнинг туғилганлиги ҳақида гувоҳнома нусҳаси

  5. Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома асли



Даъвогар: /_______________________/ З.Т.Янгибоева


"____" декабрь 2022 йил
Download 21.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling