Фуқаролик ишлари бўйича чирчиқ туманлараро судига даъвогар


Download 14.83 Kb.
Sana04.05.2023
Hajmi14.83 Kb.
#1425381
Bog'liq
Фуқароли ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига


ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО СУДИГА


ДАЪВОГАР: Мажидов Шерзод Бахтиёр ўғли – яшаш манзили Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон ҚФЙ Хўжа МФЙ Махмуд Қошғари кўчаси 30 – уй. Тел. +99897 737 93 70


ЖАВОБГАР: Мажидова / Исматуллаева / Заринабону Вохиджон қизи.
Яшаш манзили Бўстонлиқ тумани Қорабой МФЙ


НИКОҲДАН АЖРАЛИШ ТЎҒРИСИДА


ДАЪВО АРИЗА

Мен Мажидов Шерзод Бахтиёр ўғли 2022 – йил май ойининг 23 – куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ФХДЁ бўлимида жавобгар Мажидова / Исматуллаева / Заринабону Вохиджон қизи билан қонуний никоҳдан ўтиб биргаликда Ота-Онамга тегишли бўлган Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон қишлоғи Маҳмуд Қошғарий кўчасидаги 30 – сонли уйда истиқомат қилмоқдамиз. Шу давр мобайнида аёлим хомиладор бўлган.


2023 – йил февраль ойининг 21 – куни ўз яшаш ҳудудимиздаги Қишлоқ врачлик пунктида шифокор турмуш ўртоғимнинг қон босими 140 / 100 кўтарилганлигини аниқлашган ва шифокор йўлланмаси билан Чирчиқ шахрида жойлашган туғриқхонага олиб келдим 2023 – йил февраль ойининг 22 – куни соат 20:00 ларда новбатчи шифокор Маннанова Н.Л. томонидан қон босими ўлчаган вақтда 140 / 100 эканлиги аниқлашган. Иккинчи куни шифокорлар Шокаримова Н.Ш. Маннанова Н.Л. ва Хақбердиева Ч.В. томонидан соат 05:00 да текширилган вақтда 130 / 90 лиги аниқланган шундан кейин тегишли даъволаш муолажалари ўтказишган.
2023 – йил февраль ойининг 23 – куни соат 08:40 дақиқа ўтган вақтда Бош шифокор ўринбосари Зоитова Г.А. ва Бўлим бошлиғи Ким. И.М, Ассоева Р.А. лар томонидан текширилганида боласи ичида ўлганлиги аниқланган. Мана шундан кейин соат 14:50 дақиқа ўтгандан кейин ўлик (ўғил жинсли) болани ўзи туққан, болани оғирлиги 2650 грамм бўйи 48 см мана шундан кейин маткасидан қон оқилишини тўхтата олишмаган ва уни ҳаётини сақлаб қолишлик учун шифокорлар операция қилиб маткасини олишга мажбур бўлганлигини кўрсатиб ўтишган.
Мен турмуш ўртоғимнинг касаллик тарихи нусхасини тақдим қиламан.
Мана шулардан келиб чиқилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 40 ва 41 моддасига асосан ер-хотинни бундан буён биргаликда яшаш имконияти умуман барбод бўлганлиги муносабати билан 2022 – йил май ойининг 23 – кунидаги 2 – 1112 – 22 – 00305 – сон билан қайд этилган никоҳда ажратишлигингизни илтимос қиламан.


Иловалар: 1. Никоҳ тузилганлик гувоҳномани асл нусхаси.
2. Касаллик тарихидан нусха.
3. Давлат божи тўланганлик паттаси.
4. Почта харажатлари учун тўланган паттаси.
5. Мени ва турмуш ўртоғимни паспорт нусхаси
6. Даъво аризадан 2 экземпляр
__________Мажидов Ш.Б.
Download 14.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling