Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судига


Download 16.48 Kb.
Sana13.05.2023
Hajmi16.48 Kb.
#1457375
Bog'liq
Даъво ариза ишга тиклаш


Фуқаролик ишлари бўйича
Оҳангарон туманлараро судига

Даъвогар: Мамадалиев Дилшод Мамасадикович


Тошкент вилояти,
Ангрен шаҳри 5/4-даха 12-уй
25-хонадонда яшовчи
тел: 99-300-56-74

Жавобгар: Тошкент вилояти Экология ва Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси


Тошкент шаҳар Бектемир тумани Хусайн Бойқаро кўчаси 9-уй
Х/Р 400121860274017950100144001
Тошкент шаҳар “Асака банки” АТБ
Яккасарой филиали
СТИР: 200540344
ДАЪВО АРИЗА
(07.02.2023 йилдаги №31/К-сонли буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш ва ишга тиклаш ҳақида)

Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил 1 июлдаги 200/1-сонли буйруғига асосан мен Мамадалиев Дилшод Мамасадикович ишдан бўшатилдим.


Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 21декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил 1 июлдаги 200/1-сонли буйруғини бекор қилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси 25.01.2022 йил деб ҳисоблаш, Тошкент вилояти Экогология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида” ги Йўриқнома талаблари тегишли ўзгартиришларни киритиш мажбурияти юклатиш белгиланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 21декабрдаги ҳал қилув қарорининг ижроситаъминланиб, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2023 йил 7 февралдаги 31/К-сонли буйруғига асосан 2021 йил 1 июлдаги 200/1-сонли буйруғи ўзгартирилиб, буйруқ 2022 йил 25 январдан кунидан чиқарилган деб ҳисобланган.
Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2023 йил 7 февралдаги 31/К-сонли буйруқнинг нусхасини менга 2023 йил 22 февраль куни беришди.
Мазкур буйруқ қонун талабларига зид ва асоссиз чиқарилганлиги сабабли қуйидагиларга асосан бекор қилиниши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ФПКнинг 188-191- моддаларига асосан
С Ў Р А Й М А Н

1. Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2023 йил 7 февралда чиқарилган 31/К-сонли буйруғиниҳақиқий эмас деб топишингизни ва ишга тиклашингизни.


Илова: 1. Даъво аризаси


2. Паспорт нусхаси
3. Буйруқлар нусхаси
4. Суд қарорлари
5. Меҳнат дафтарчасидан нусха
6. Ариза ва жавоб хатлари
7. Почта ҳаражатлари квитанцияси


Д.М.Мамадалиев


24.02.2022 йил
Download 16.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling