Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


Download 347.5 Kb.
bet1/16
Sana20.06.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1629875
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1948 27.04.2009



[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор (2001 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 1080 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 21-сон);
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2003 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1080-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 17-18-сон);
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2007 йил 8 январь, рўйхат рақами 1080-2 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 17-модда);
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2007 йил 7 август, рўйхат рақами 1080-3 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 31-32-сон, 337-модда);
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2008 йил 31 май, рўйхат рақами 1080-4 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 22-23-сон, 216-модда).
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling