Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


III. Чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби


Download 347.5 Kb.
bet8/16
Sana20.06.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1629875
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
1948 27.04.2009

III. Чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби
21. Мижозлар томонидан чет эл валюталарида ҳисобварақлар очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
а) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ушбу Йўриқноманинг 12-бандида келтирилган ҳужжатлар;
б) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар, жумладан бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ушбу Йўриқноманинг 13-бандида келтирилган ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) фаолиятини Ўзбекистон Республикасида амалга оширувчи норезидент юридик шахслар, товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчилар, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари (жисмоний шахслар бундан мустасно) томонидан ушбу Йўриқноманинг 16-бандида келтирилган ҳужжатлар;
(21-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
г) резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан ушбу Йўриқноманинг 17-бандида келтирилган ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-19, 10.02.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling