Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
VII. Мижознинг юридик йиғмажилдида ўзгаришларни расмийлаштириш тартиби
Download 347.5 Kb.
|
1948 27.04.2009
VII. Мижознинг юридик йиғмажилдида ўзгаришларни расмийлаштириш тартиби
39. Қайта ташкил этилиши натижасида янги ташкил этилган юридик шахсларга ҳисобварақлар ушбу Йўриқномада кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши асосида очилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда Бюджетдан маблағ олувчилар, резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, фаолиятини Ўзбекистон Республикасида амалга оширувчи норезидент юридик шахслар, товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчилар, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари таъсис ҳужжатларида (таъсис шартномасида, уставда) кўрсатилган маълумотлар (муассислар, аъзолар ёки бошқа маълумотлар) ўзгарган тақдирда, улар таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхасини банкка тақдим қилади. (39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 40. Юридик шахсга нисбатан санация эълон қилинганда, унинг ҳисобварақлари бўйича юзага келадиган муносабатлар «Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1636, 2006 йил 3 ноябрь) асосида тартибга солинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 41. Юридик шахс тугатилаётганда, унинг барча банк ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади. Бундай ҳолда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка тугатиш комиссиясининг амал қилиш муддати кўрсатилган юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори ҳамда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча тақдим қилинади (юридик шахс бўлган нодавлат нотижорат ташкилот тугатилаётганда бош бухгалтернинг имзоси талаб қилинмайди). Шундан сўнг, юридик шахснинг асосий ҳисобварағига уни тугатишга доир ягона ҳисобварақ мақоми берилади. (41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли (рўйхат рақами 1948-11, 13.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда) Download 347.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling