Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
IX. Асосий ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиш ва ҳисобварақни ёпиш
Download 347.5 Kb.
|
1948 27.04.2009
IX. Асосий ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиш ва ҳисобварақни ёпиш
Олдинги таҳрирга қаранг. 46. Асосий ҳисобварақ бўйича операциялар фақат ҳисобварақ эгасининг фармойишига кўра ёки ҳисобварақдаги пул маблағлари терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд суд ажримига кўра хатланганда, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади. (46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. (46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида тўхтатилади. (46-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда) Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни (ҳам асосий, ҳам иккиламчи) бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақлар эгаларининг бошқа ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди. 47. Банк ҳисобварағи шартномаси ҳисобварақ эгасининг аризасига ёки банкнинг талабига кўра бекор қилинади. Банкнинг талабига кўра банк ҳисобварағи шартномаси суд орқали қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: 1) мижознинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағлари суммаси банк қоидаларида ёки шартномада кўзда тутилган энг кам миқдордан оз бўлса, агар бундай сумма банк томонидан бу ҳақда мижозни огоҳлантирган кундан бошлаб бир ойда тикланмаса; 2) банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу ҳисобварақ бўйича бир йил давомида операциялар амалга оширилмаган бўлса. Ҳисобварақдаги пул маблағларининг қолдиғи мижознинг тегишли ёзма аризаси олингандан кейин кечи билан етти кун ичида мижозга берилади ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳисобвараққа ўтказилади. Банк ҳисобварағи шартномасининг бекор қилиниши мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади. Олдинги таҳрирга қаранг. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар давлат реестридан чиқарилган кундан эътиборан банк ҳисобварағи шартномаси бекор қилинади. (47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-19, 10.02.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 48. Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади. (48-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-19, 10.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон) Download 347.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling