Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди Ундирувчи: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
Download 79.89 Kb.
|
00334 Музробод ариза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Палата аъзоси манфаатида : “Агробанк” АТБ манфаатида
- Қарздор: ABDUSHUKUROVA NIGORA SUYUNOVNA
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди Ундирувчи: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси Манзили: Термиз ш., Ф.Хўжаев кўч. 1-уй Палата аъзоси манфаатида : “Агробанк” АТБ манфаатида: Манзили: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқумий кўчаси 43-уй Х.р:23230000900000334001 МФО 00334 ИНН:207243390 тел рақами:IP 33401, 33403, 33406 Қарздор: ABDUSHUKUROVA NIGORA SUYUNOVNA Манзили: Сурхандарьинская область Музрабадский район Шуроб ССГ Фидокор МСГ ул. Исломобод уч. 19 Паспорт маълумотлари: ИНН 526999492 AC1596795 А Р И З А (ФПКнинг 171-моддасига асосан суд буйруғи бериш тўғрисида) Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 8,9-моддаларига кўра палата ва унинг ҳудудий бошқармалари фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга даъво аризаси тақдим этишда давлат божидан озод қилинган. Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига “Агробанк” АТБ Музробод филиали мурожаат этиб, қарздор ABDUSHUKUROVA NIGORA SUYUNOVNA ҳисобидан 7818251 сўм кредит қарздорлигини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган. Мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш давомида қуйидагилар маълум бўлди. “Агробанк” АТБ Музробод филиалии ҳамда қарздор ABDUSHUKUROVA NIGORA SUYUNOVNA ўртасида 3.13.2017 йили кредит шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли қарорига асосан “Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш мақсадида” йиллик 9 % устама тўлаш ҳамда қайтариш шарти билан 7000000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномаси шартларига кўра қарздор олинган кредит маблағини кредитни қайтариш графигида кўрсатилган муддатларда қайтариш, кредит маблағидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига кўра қарздор кредит асосий қарзи (графикка асосан) ва фоиз тўловларини ҳар ойнинг охирги 15-санасига қадар тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлсада, ариза киритилган санада кредит асосий қарзидан (график бўйича) муддати ўтган 7000000 сўм, кредит фоиз қарзидан 818251-сўм қарздорлиги мавжуд. Банк филиали томонидан кредит қарздорлигини тўлаш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган бўлсада қарздор томонидан кредит қарзи тўланмасдан келинмоқда. Қарздор томонидан кредит шартномасининг 2,5. 6,1. 6,2. 6,3-банди талаблари бузилиб шартномада олинган мажбурият бажарилмай келинмокда. Фуқаролик кодексининг 735-моддасига асосан – қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 171-моддасининг 1,2 ва 9-бандларида, агар талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса, талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шунингдек ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган суд буйруғи берилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Савдо–саноат палатаси тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 6-моддаси иккинчи қисми, 170,171,172,173,177,178-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 2, 9, 10, 11-бандларига биноан хамда Олий суднинг 2022 йил 10 июндаги № 22-6-сонли Кўрсатмасига асосан суддан Download 79.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling