Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


 Никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида суд


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
Оила

 
20. Никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида суд 
томонидан ҳал этиладиган масалалар? 
44-модда.
Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган 
болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки 
хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-
хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни кўриб чиқиш учун судга 
тақдим қилишлари мумкин. 
 
Ушбу модданинг
биринчи қисмида 
кўрсатилган масалалар бўйича эр ва хотин 
ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан 
бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд:
никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири 
билан яшашини аниқлаши;
вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун ота-онанинг қайси биридан ва 
қанча миқдорда алимент ундирилишини аниқлаши;
эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки 
бўлган мол-мулкни бўлиши;
эр (хотин)дан таъминот олишга ҳақли бўлган хотин (эр)нинг талабига кўра ана шу 
таъминот миқдорини белгилаши шарт.
Мол-мулкни бўлиш учинчи шахсларнинг манфаатига дахлдор бўлган ҳолларда 
суд мол-мулкни бўлиш талабини алоҳида иш юритиш учун ажратади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга 
кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.
 
21. Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб 
топилган эр (хотин) қайтиб келган ҳолларда никоҳнинг тикланиши? 
48-модда.
Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган 
деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ва тегишли суд қарорлари бекор қилинган 



ҳолларда, никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризасига кўра фуқаролик ҳолати 
далолатномаларини қайд этиш органи томонидан тикланиши мумкин. 

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling