Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Оила




Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни 
 қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар 
1. Оила тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган муносабатлар 
5-модда. 
Оила тўғрисидаги қонунчилик никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши 
(тугаши)
*
ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила 
аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка 
олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва 
доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий 
муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 
болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд 
этиш тартибини белгилайди. 
 
 
2. Оила тўғрисидаги ва фуқаролик қонунчилигининг ўхшашлик бўйича 
қўлланилиши 
7-модда. 
Оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар оила тўғрисидаги қонунчилик 
ёки тарафларнинг келишуви билан тартибга солинмаган ва бундай муносабатларни 
бевосита тартибга солувчи фуқаролик қонунчилиги нормалари мавжуд бўлмаган 
тақдирда, моҳияти жиҳатидан ушбу муносабатларга зид келмайдиган оила тўғрисидаги ва 
(ёки) фуқаролик қонунчилигининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормалари 
(қонун ўхшашлиги) қўлланилади. Бундай нормалар бўлмаган тақдирда оила аъзоларининг 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари оила ҳамда фуқаролик ҳуқуқининг умумий тамойилларига 
таянган ҳолда (ҳуқуқ ўхшашлиги), шунингдек инсонийлик, оқиллик ва адолат 
тамойилларига амал қилган ҳолда белгиланади.
 
 
3. Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш
10-модда. Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва оилавий мажбуриятларни 
бажариш
Фуқаролар оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларини ўз 
хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз 
мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги шарт.

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling