Фуқаролик ишлари бўйича судларда оилага оид қонунчиликни қўллаш асослари бўйича оралиқ назорати учун саволлар


 Никоҳ шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш?


Download 356.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/38
Sana19.06.2023
Hajmi356.65 Kb.
#1601731
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
Оила

16. Никоҳ шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш? 



33-модда. 
Никоҳ шартномаси суд томонидан Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик 
кодексида 
назарда тутилган асослар бўйича тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб 
топилиши мумкин. 
 
Никоҳ шартномасининг шартлари ушбу Кодекс 31-моддаси 
бешинчи қисмининг 
талабларига зид келса, суд эр-хотиндан бирининг талабига биноан никоҳ шартномасини 
тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. 
 
17. Никоҳ шартномаси тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилишда 
кредиторлар ҳуқуқларининг кафолатлари? 
35-модда.
Эр (хотин) никоҳ шартномаси тузаётгани, уни ўзгартираётгани ёки 
бекор қилаётгани тўғрисида ўз кредиторини (кредиторларини) хабардор қилиши шарт. 
Ушбу мажбуриятни бажармаган тақдирда эр ёки хотин, никоҳ шартномаси мазмунидан 
қатъи назар, ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади. 
 
Қарздор эр (хотин)нинг кредитори (кредиторлари) шароит жиддий ўзгаргани 
туфайли никоҳ шартномасининг шартларини қонунда белгиланган тартибда ўзгартириш 
ёки бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
18. Никоҳнинг тугатилиш асослари? 
37-модда. 
Эр-хотиндан бирининг вафоти ёки суд улардан бирини вафот этган деб 
эълон қилиши оқибатида никоҳ тугайди. 
 
Никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан 
ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки 
хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.
 
19. Никоҳдан ажратиш тартиби? 
38-модда.
Никоҳдан ажратиш суд тартибида, ушбу Кодекснинг
42 
ва 
43-
моддаларида
 назарда тутилган ҳолларда эса, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд 
этиш органларида амалга оширилади. 

Download 356.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling