Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига
Download 25.54 Kb.
|
Насриддинов компенсация
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига Даъвогар Насриддинов Неъмат Тўйчиевич, Термиз шаҳар Султон Саодат кўчаси 61 уй Жавобгар Термиз шаҳар хокимлиги ДАЪВО АРИЗА
Менга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, Сурхондарё вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси Термиз шаҳар филили томонидан 2017 йил 1 январдаги 2654-ёзув билан кадастр рўйхатига олинган, Термиз шаҳар Маҳмуд Қошғарий (собиқ Киров) кўчасидаги 5-уйдаги турар жой ва новвойхона биноси 2018 йил июн ойида Термиз шаҳар хокимлиги томонидан, кўп қаватли турар жой қурилиши муносабати билан бузилиб, 86,6 м2 ер участкаси давлат манфаатлари учун олиб қўйилди. Лекин шу ер участкасида жойлашган иморатларнинг бозор қиймати менга тўланмади. Компенсацияни ундириш ҳақида юқори идораларга бир неча мартьа қилган мурожаатимнинг ҳаммаси Термиз шаҳар хокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, менга компенсация эвазига қўшимча 400 м2 ер участкаси ажратиб берилганлиги туфайли компенсация тўланмаслиги ҳақида жавоб берилди. Кўчмас мулк бузилган вақтда амалда бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат манфаатлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 31, 38, 39-бандларига кўра, фуқароларга уларга тегишли турар жой ва ишлаб чиқариш иморатлари бузилиб, ер участкаси давлат ёки жамоат манфаатлари муносабати билан олиб қўйилганда, бузилган иморатлар ва ер участкасини олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш тариқасидаги тўловларни “қўшимча ер участкаси” билан алмаштириш назарда тутилмаган. Агар бузилган турар жой ва бошқа иморатларни бошқа жойга қўчириладиган тақдирда, бундай турар жой ва иморатларни тиклаб бериш шаҳар хокимлиги ёки ер участкасини олган юридик шахслар зиммасига юклатилган. Менга тегишли кўчмас мулк амалда бузилган бўлиб, бу мулк бошқа жойга кўчирилмаган ва ҳеч ким менга иморат қуриб бермаган. Кўчмас мулк бузилгандан кейин қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, тўланадиган пул миқдоридаги компенсация эвазига бошқа ер участкаси бериш фақат томонларнинг келишувига асосан белгиланиши мумкин. Мен шаҳар хокимлиги билан бу ҳақда ҳеч қандай келишув тузмаганман. Аксинча, иморат бузилишидан олдин шаҳар хокими менга компенсация берилишини ваъда қилган эди. Юқоридагиларга кўра суддан: Менга тегишли бўлган, Термиз шаҳар Маҳмуд Қошғарий кўчаси 5-манзилда жойлашган, кадастр баҳоси 7 602 487 сўм бўлган кўчмас мулким бузилиши ва ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан менга етказилган зарарни Термиз шаҳар хокимлигидан ундиришни сўрайман. Илова: Бузилган кўчмас мулкимнинг кадастр ҳужжатларидан кўчирма; Хокимлик ва кадастр хизматларининг жавоб хатларидан нусхалар; 33 000 сўм почта харажати тўлангани ҳақида кевитанция Эслатма: “Давлат божи тўғрисида”ги қонун иловасининг 1-бўлим “б” бандига кўра, давлат органларининг қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизликлари устидан берилган ариза ва шикоятлар бўйича ҳисобланадиган давлат божи суд қарори билан айбдор шахслардан ундирилиши белгиланган. Даъвогар Н.Насриддинов Download 25.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling