Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судисудига


Download 0.68 Mb.
bet1/10
Sana12.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1263016
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
delo ishi





Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судисудига




Даъвогар: Ўчқўрғон Тумани Олмазор маҳалласи Дўстлик кўчаси 58-уйда яшовчи




Жўраева Мархабо Ергашевна
Телефон: 998977776560
Электрон почта манзили: jo'rayevamarxabo210@gmail.com




Жавобгар:Ўчқўрғон Тумани Олмазор маҳалласи Дўстлик кўчаси 38-уйда яшовчи




Бўриев Қувончбек Зокирович
Телефон: 998888885510
Электрон почта манзили: bo'riyevquvonch5510@gmail.com
Даъво мазмуни: Фарзандим ва мени уй-жойга мажбурий тартибда киритиш хақида

Д А Ъ В О А Р И З А
(Уй-жойга мажбурий тартибда киритиш хақида)

Мен Ўчқўрғон туман ФХДЁ бўлими томонидан 26.07.2022 куни қонуний никоҳ рўйхатидан ўтиб, жавобгар Бўриев Қувончбек Зокировичга турмушга чиқдим. Мен Ўчқўрғон Тумани Олмазор маҳалласи Дўстлик кўчаси 38-уй уйга келин бўлиб келганман. Жавобгар билан биргаликдаги турмушимиз давомида Зокирова Асал Қувончбек қизи 2014 исмли жами 1 нафар фарзандли бўлганмиз.


Мен ва фарзандларим жавобгар Бўриев Қувончбек Зокирович билан 12.03.2020га қадар юқорида кўрсатилган уй-жойда биргаликда яшаб келдик. Кейинчалик жавобгар ўзгариб қолиб мен билан жанжаллашиб келганлиги сабабли мен юқорида кўрсатилган у-жойдан чиқиб кетишга мажбур бўлганман. Мен 1 нафар вояга етмаган фарзандларим борлиги учун ва уларнинг келажагини ўйлаб, турмуш ўртоғим билан ярашиб, биргаликда яшамоқчиман. Бироқ жавобгар Бўриев Қувончбек Зокирович уйга киришимга тўсқинлик қилиб келмоқда.
Мен шунда ҳам оиламни тиклаш учун кўп маротаба ҳаракат қилдим, маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғим билан ярашиб яшашим учун уйга киритиб қўйишларини илтимос қилдим. Лекин жавобгар мени 1 нафар вояга етмаган фарзандларим билан уйга киритишдан бош тортди. Бу ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан баённома ҳам тузилган (илова қилинади). Шу сабабли мен судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Шунингдек, Оила кодексининг 24-моддаси биринчи қисмига кўра эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаcига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига асосан,



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling