Фуқаролик ишлари бўйича


Download 59.78 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi59.78 Kb.
#1626332
  1   2   3
Bog'liq
Ариза сиртдан таёр


Тошкент шахар Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига

Жавобгар Шукурова Насиба Тохировна Бухоро вилоят Ромитан тумани Чориқулбой кўчаси 30-уйда яшовчи томонидан


А Р И З А
(2-1005-2310/3221-01 сонли сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини
бекор қилиш тўғрисида)


Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига даъвогар “AURA MARKETING” МЧЖ томонидан жавобгар Шукурова Насиба Тохировнадан қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат этилган.
Судья Ф.С.Шариповнинг 2023 йил 17-март кунида сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Жавобгар суд мажлисида иштирок этмаган, суд жавобгар иштирокисиз ҳал қилув қарори қабул қилган. Суд қарори чиққанлигини биз 18.03.2023 йилда билдик. Амалда жавобгар Н.Шукурова ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 30 май куни “AURA MARKETING” МЧЖ билан “ROBOCLEAN” махсулотини 19 800 000 сўмга харид қилиш учун №510143 сонли шартнома имзоланиб, Н.Шукурова томонидан олдиндан тўлов сифатида 2 160 000 сўм тўлов амалга оширилган.
Жавобгар Н.Шукурова 2022 йил июнь ойида ёзма равишда ва бир неча маротоба телефон орқали “AURA MARKETING” МЧЖга мурожаат қилиб, етказиб берилган “ROBOCLEAN” махсулоти унинг талабларига жавоб бермаслигини шу сабабдан махсулотни қайтариб олинишини сўраган бўлсада даъвогар томонидан унга махсулот қайтариб олиниши тўғрисида айтилиб, махсулот бугунги кунга қадар қайтариб олинмай қарздорлик мавжудлигини важ қилиб асоссиз пеня ҳисобланишига йўл қўйган.
Ўзбекистон Республика Фуқаролик процессуал кодексинин 285-моддасига асоан жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.
Шунга кўра, ФПК нинг 155 моддасига асосан шикоят қилиш муддатини тиклаб, ФПК нинг 287-289 моддаларига асосан 17.03.2023 йилдаги сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб ишни қайтадан кўриб беришингизни сўрайман.

Илова: Ишончнома, қарздорлик қисман тўланганлиги ҳақида тўлов чиптаси.


Жавобгар Н.Т.Шукурова



Download 59.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling