Эски таҳрирда
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
XIII боб. Жамоат бирлашмалари
56-модда.
Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
XIII боб. Фуқарлик жамияти институтлари
69-модда.
Фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил қилади.
Фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Фуқаролик жамиятининг объекти – фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараёни ҳисобланади.
Бу жараён ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн, юз йилликларни ўз ичига олади.
Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзаро уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.
Фуқаролик жамиятининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат.
Фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштироки, социологларнинг жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришдаги қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидан иборат.
Фуқаролик жамияти ҳақидаги тушунчалар икки турга ажратилади.
Биринчиси, фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар;
Иккинчиси, ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |