Фуқаролик жамиятида жамоатчилик назорати дилмурод Иззатов Ўзннтма тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


Download 30 Kb.
bet1/7
Sana14.10.2023
Hajmi30 Kb.
#1702553
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ-Д.ИЗЗАТОВ


ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ
 
Дилмурод Иззатов
ЎзННТМА Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бошлиғи
РЕЖА
I.Жамоатчилик назоратининг вужудга келиши ва шаклланиш босқичлари;
II.Жамоатчилик назоратининг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни.
III.Жамоатчилик назоратида фуқаролик жамияти институтларининг роли.
IV.Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик Кенгашлари.
“…Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ”.
Ш.Мирзиёев
I.ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА ШАКЛЛАНИШИ БОСҚИЧЛАРИ
Жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Жамоатчилик назорати бўлмаган ёки тарли даражада кучга эга бўлмаган мамлакатда фуқаролик жамияти шаклланишини тасавввур қилиш қийин.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мамлакатимиз фуқароларининг давлат бошқарувида иштирок этиши ҳуқуқи жамоатчилик назоратининг муҳим воситаси сифатида халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
VIII боб. Сиёсий ҳуқуқлар
36 (32)-модда.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш (ташкил этиш), шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади. (ни ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади).
Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирок этиши жамият ҳаётининг демократик жараёнлар билан боғлиқ асослари чуқур илдиз отиб, мустаҳкамланиб бораётганини англатади.
Жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари (ЖБ ва ННТ, ФЎЎБО, ОАВ,) ролини кучайтириш каби муҳим ижтимоий омилларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларнинг таркибий қисмига айланмоқда.

Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling