Фуқаролик жамиятида жамоатчилик назорати дилмурод Иззатов Ўзннтма тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


IV.ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШЛАРИ


Download 30 Kb.
bet5/7
Sana14.10.2023
Hajmi30 Kb.
#1702553
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ-Д.ИЗЗАТОВ

IV.ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ҲУЗУРИДА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ПҚ-3837-СОН ҚАРОРИ
Мазкур қарор билан кенг жамоатчиликнинг ҳар бир давлат органи, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади;
жамоатчилик кенгаши давлат органи раҳбарининг қарори билан ташкил этилади;
жамоатчилик кенгаши аъзолигига, қоида тариқасида, давлат органида намунали хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг сони чекланмаган.
Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Жамоатчилик Кенгашининг Низомига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосан фаолият юритади.
жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари қуйидагича:
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат органи зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling