Жамоатчилик назоратининг вужудга келиши ва шаклланиш босқичлари қоида тариқасида уч босқичга бўлинади:
биринчи босқич, давлатчиликнинг вужудга келишидан XIX асргача бўлган давр;
иккинчи босқич, XIX-XX асрлар;
учинчи босқич, XX-асрдан бугунги кунмизга қадар бўлган давр.
Мамлакатда бошқарув либераллашиб, фуқаролик жамияти ривожлангани сари жамотчилик назорати ҳам унга ҳамоҳанг тарзда ривожланиб боради.
II.Жамоатчилик назоратининг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни.
Жамият ва мамлакат равнақи унинг иштирокчилари ҳаракати билан амалга ошади. Мазкур жараёнда жамоатчилик назорати алоҳида ўрин тутади.
Ҳаракатлар стратегияси билан бошланган инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликлари устувор бўлган фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ислоҳотлар бугун Тараққиёт стратегияси асосида жадал давом эттирилмоқда.
Бу, албатта, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларга кўпроқ ҳуқуқ ва ваколатлар бериш билан узвий ҳолда кечмоқда.
“Янги Ўзбекистонни буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган, меҳнаткаш, азму шижоатли, адолатни қадрлайдиган халқимиз билан биргаликда барпо этамиз ҳамда ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз зарур”.
“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бораётгани ана шу серқирра жараённинг мазмун-моҳиятини англатади.
...Жамоатчилик маъқул деса маъқул, номақул деса номақул бўлади.
Ш.Мирзиёев
2022—2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
12-мақсад: “Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”
Мазкур мақсад ижроси доирасида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, жамоавий мурожаатлар асосида ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари ижро сифатини текшириш амалиётини жорий этиш, айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |