Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ


Download 90 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2023
Hajmi90 Kb.
#1224728
1   2
Bog'liq
ПҚ-39 31.01.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 январь,
ПҚ-39-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сон қарорига
1-ИЛОВА
2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришнинг ҳудудлар кесимидаги
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ













млрд сўм

Т/р

Ҳудудлар номи

2023 йилда йўналтириладиган маблағлар

Шундан:

аввал берилган кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан

ваколатли банкларнинг ресурслари ҳисобидан

ЖАМИ:

13 000

6 900

3 381

2 719

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

950

457

342

151

2.

Андижон вилояти

1 100

596

275

229

3.

Бухоро вилояти

1 150

570

324

256

4.

Жиззах вилояти

790

364

135

290

5.

Қашқадарё вилояти

1 100

533

327

240

6.

Навоий вилояти

780

396

204

180

7.

Наманган вилояти

950

641

159

150

8.

Самарқанд вилояти

1 100

668

231

200

9.

Сурхондарё вилояти

1 091

572

278

241

10.

Сирдарё вилояти

600

319

181

100

11.

Тошкент вилояти

1 060

494

356

209

12.

Фарғона вилояти

1 100

636

214

249

13.

Хоразм вилояти

941

484

266

191

14.

Тошкент шаҳри

290

171

89

30

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарорида:
а) 9-бандда:
иккинчи хатбошидаги «жисмоний шахсларга» сўзларидан кейин «ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «225» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин;
б) 10-банддаги «225» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори 6-банди «в» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «225» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, молия вазирининг ўринбосари Д.Ш. Султанов, Марказий банк раисининг ўринбосари А.А. Камаловлар» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жисмоний шахсларга товарлар (хизматлар) фискал белгили касса чеки асосида етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги»ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошисидаги «225» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ташкил этиш учун» сўзларидан кейин «ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, молия вазирининг ўринбосари Қ.Х. Тапаров, Марказий банк раисининг ўринбосари А.А. Камалов» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит олувчи жисмоний шахсларга товарлар (хизматлар) фискал белгили касса чеки асосида етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг кредит маблағлари маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-55-сон қарорида:
а) 1-бандда:
биринчи хатбошидаги «давомида» сўзи «1 январдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар камида 10 бошдан 50 бошгача четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва чорва ҳайвонларини идентификациялаш тизимида акс этган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ферма ташкил этишга берилади. Бунда, кредитлар ва харид қилинган чорва моллари (қорамол, қўй, эчки) тўғрисида ахборотлар «Online-mahalla» платформасидаги маълумотлар базасига мажбурий тартибда киритилади»;
б) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дастурлар доирасида илгари ажратилган кредит маблағлари бўйича мавжуд қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар ҳамда қарздорлик белгиланган муддатларда тўлиқ сўндириб келинаётган кредитлар бундан мустасно), шунингдек, аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланган қарз олувчиларга ушбу дастурлар орқали янги кредит ажратилишига рухсат этилмайди»;
в) 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, Марказий банк раисининг ўринбосари А.А. Камалов, молия вазирининг ўринбосари Д.Ш. Султановга» сўзлари «иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарларига» сўзлари билан алмаштирилсин.


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling